"Милан" ҳимоячиси "Ювентус"га ўтиши мумкин

"Милан" ҳимоячиси "Ювентус"га ўтиши мумкин

ОАВ хабарига кўра, "Ювентус" ва "Милан" клублари ҳимоячи Фикайо Томори трансферини муҳокама қилишмоқда.

Туринликлар англиялик футболчини қўлга киритиш бўйича музокараларнибошлаб юборишган. Агарда, молиявий жиҳатдан қаноатлантирадиган таклиф билан чиқилса, “россонерилар” ўз футболчисини қўйиб юборишга тайёр. «Милан» унинг ўрнига «Манчестер Сити»дан Кайл Уокерни сотиб олиш опсияси билан ижарага олишни режалаштирмоқда.

Эсалтиб ўтамиз,  Фикайо Томори жорий мавсумда “Милан” сафида А серияда 12та ўйин ўтказди. Футболчининг миланликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт портали ҳимоячини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.