“МЮ” футболчиларга дам берилмади...

“МЮ” футболчиларга дам берилмади...

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим жамоаси футболчиларига дам бермади.

 Якшанба куни манкунианликлар Лондонда «Фулхэм»ни мағлуб этишди (1:0), душанба куни эса Аморимнинг туғилган куни - у 40 ёшга тўлди. Бунинг шарафига жамоа мураббийдан бир кунлик дам олишни сўради, аммо у рад жавобини берди. «Улар дам олиш кунини сўрашди, лекин мен рад этдим. Туғилган кунимда машғулот ўтказамиз ва менинг совғам бугун ўйнамаган йигитлар билан ишлаш имкониятидир. Бу ажойиб бўлади, чунки биз ғалаба қозондик. Кейин мен болаларим билан овқатланаман», - деди Аморим. Пайшанба куни «қизил иблислар» Европа лигаси доирасида Руминиянинг «Стяуа» жамоасига қарши майдонга тушади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.