«Нефтчи» Туркияда навбатдаги назорат учрашувини ўтказди

«Нефтчи» Туркияда навбатдаги назорат учрашувини ўтказди

Туркиянинг Анталя шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси хорижий давлатлардан келган футбол клублари билан назорат учрашуви ўтказишни давом эттирмоқда.

 Бугун фарғоналиклар Косовонинг "Приштина" жамоаси билан куч синашдилар. Учрашув биринчи бўлимининг дастлабки дақиқаларида устунлик нефтчилар томонида бўлди. Бўлим ўрталарида эса кучлар тенглашгандай бўлди. Сўнгра эса ташаббус косоваликлар томонига ўтди. Улар ҳам дарвозабонимизни тез тез безовта қилиб турдилар. 38-дақиқада ҳимоячиларимиз жарима майдончамиз яқинида қоида бузилишига сабабчи бўлдилар. Бош ҳакам томонидан белгиланган жарима тўпини дарвозага йўллаш имконияти вужудга келди. Бироқ бу хавф дарвозабонимиз Ботирали Эргашев томонидан моҳирлик билан бартараф этилди. Қолган дақиқаларда иккала томоннинг уриниши ҳам натижа бермади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги натижа билан чиқдилар. 

 Учрашувнинг иккинчи бўлимида жамоада ҳужумкорликни ошириш учун қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Лекин,бу натижа бермади. Аксинча, рақиблар ҳужумкорлиги тез тез хавф туғдира бошлади. Яхшики йигитларимиз ҳимояни кучайтирган ҳолда рақиблар ҳужумини йўққа чиқариб туришди. Шу тариқа, бу беллашув ҳам 0:0 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. 

 "Нефтчи" - “Приштина" - 0:0

Асосий таркибда майдонга тушганлар: Ботирали Эргашев, Анвар Ғофуров, Ёван Жокич, Фарруҳ Сайфиев, Билолхон Тошмирзаев, Шоҳруҳ Гадоев, Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров, Тома Табатадзе, Муҳаммадали Ғиёсов 

 Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Элдорбек Суюнов, Шоҳруҳ Ёқубжонов, Дониёр Валиев, Муҳаммадзиё Адҳамжонов, Икром Алибоев, Мухсинжон Убайдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Ғулом Ҳайдар Гулямов, Зоран Марушич 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.