Керим Палич: «Ўзбекистон иккинчи ватаним бўлиб қолди...»
Якунланган мавсум Суперлигада қолиш вазифасини бир амаллаб уддалаган «Металлург»нинг тарқатиб юборилгани ачинарли ҳол, албатта.
«Аталанта» футболчиларни грандлар учун кашф этмайди. Бергамоликлар жамоасининг муваффақиятлари бадавлат клублар скаутлари эътиборини ўзиган банд этган.
Ўзгача бўлиши мумкин эмас, ахир «Аталанта» «А» серияси рўйхатини бошқариб бормоқда. Ички чемпионатда жамоа 11та ўйинли ғалабалар сериясини қайд этди, «Реал»га қарши тенгма-тенг тўп сурди, 3:3 ҳисобидаги жанговар дурангга жуда яқин келди, «Арсенал»дан очко тортиб олди. Энг муҳими, баҳорда «Байер» дарвозасига 3та жавобсиз гол уриб, 61 йил ичида илк марта ЕЛ ғолибига айланди. Ана шу тарихий зафар ва юксак спорт формаси жамоанинг нигериялик ўйинчиси Луқмонга Африканинг энг яхши футболчиси унвонини тақдим этди.
Харидорлар фақат абжир вингер учун келишмайди. «Аталанта»да иқтидорли марказий ҳимоячи Скальвини бор. Афсуски, Жоржо бир нечта турли жароҳатларни бошдан кечирди, лекин ўзи энди 21га чиқди. Шунингдек, таянч ярим ҳимоячиси Эдерсон ҳам чакки эмас. Ҳозирда «МЮ» унга жиддий қизиқиш билдирмоқда, янги жамоани шакллантиришга интилаётган Аморим айнан шундай услубдаги футболчи кераклигини белгилаб қўйган. Бироқ Бразилия терма жамоаси либосида атиги икки марта майдонга тушган йигитча Англиянинг номдор клубини қутқара оладими? Шундай бўлишига ишониш қийин.
«Аталанта»нинг ўзига хос жиҳати мураббий жамоаси эканлигида. Бергамога тез-тез бориб турадиган Умберто Эконинг эътирофи қуйидагича: «Фақат майда кишиларгина мутлақо нормал шахслардек кўринадилар».
2016 йилдан бери битта жамоада фаолият юритаётган Гасперини нормадан ташқари эканлиги ва мураббийлик малакаси кўламини исботлади. Бироқ Жан Пьеро - кўҳна мактаб мутахассиси, қатъий қоидаларни қўллайдиган қаттиққўл мураббий. У Луқмон, Эдерсон ёки бельгиялик плеймейкер де Кетеларе ва италиялик ҳужумчи Ретегига ўхшаган шогирдлари бор куч-қувватлари ва маҳоратларини намойиш этмагунларича тиниб-тинчимайди.
Агар Спаллеттининг терма жамоасидаги аргентиналик футболчини Ла-Манш бўғози орқали Лондонга олиб келишса, ҳозир барчанинг эътиборида турган Ретеги «Арсенал»да омадсизликка учраши мумкин. Скаутларнинг «Аталанта» ўйинчиларини ёллашга бўлган иштиёқи ўз-ўзидан тушунарли. Трансфер қийматини ўйин сифатига таққослаганда, ажойиб футболчилар. Бироқ де Кетеларе бразилиялик Кака даврида таркибдан жой олмаган бўлсада, «Милан»да талаб даражасида ўйнай олмади. Гасперини грандлар учун ўйинчи тайёрламайди, лекин уларга ўзига хос йўл-йўриқларини сингдиради.
Гасперинидан навқирон ўйинчиларни тортиб олиш лозим
Футбол савдосидаги тажрибали мутахассислар «Аталанта»ни синчиклаб ўрганиб чиқишган. Ёш иқтидорларни Гасперини «вируси»га чалинмасларидан аввал харид қилишлари керак. Жамоадаги интеграция шу қадар кучлики, ўйинчиларга мустақил равишда ўзга жамоада ва ўзга мураббий раҳбарлигида юксак савияни намойиш этиш жуда қийин. Ҳатто ўта тезкор харид ҳам кафолат бўла олмайди. «Аталанта»дан клуб учун рекорд баҳода 73,9 млн. еврога сотиб олинган даниялик ёш иқтидор «МЮ»ни қониқтира олмаяпти.
Лекин «Ювентус» айни керакли паллада Кулушевскини Бергамодан ўз томонига оғдириб олганди, ҳозир швециялик футболчи «Тоттенхэм» сафида жавлон урмоқда. «Шпорлар» Ромерони ҳам ўз вақтида харид қилишди. Қўшимчасига, Кристианнинг Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлишда тўплаган тажрибаси ҳам қўл келмоқда. Бастони эса «Интер»га сал барвақтроқ йўл олди. Миланликлар ҳам футболчиларни Инзаги услубига мослаш ниятидалар, АПЛ ёки Ла Лига клублари учун универсал жангчилар тайёрлаш ҳақида ўйламайдилар. Италияликларнинг мағрурликлари барчага маълум.
«А» сериясидаги йигитлар бошқа футбол иқлимида ҳар доим ҳам ўз салоҳиятларини намойиш этавермайдилар. Ёшлар жамоасида тўп сурган ва ўзидан бир неча ёшга катта бўлган Кулушевски билан дўстлашиб олган Амад Диалло Бергамони барвақт тарк этди. Энди янгиланган «МЮ»да очилишга интилаётган вингер Манчестер дербисида Гвардиола жамоасини енгишда ўзини кўрсатди. «Аталанта» йигитлари муваффақиятга эришишлари мумкин, лекин ҳозирча хайрлашувчилар рўйхатида Гасперини қонунларини ортда қолдира оладиган бирорта футболчи йўқ. Ҳатто ўтган йил ёзида 54,7 млн. евро («Аталанта»даги иккинчи қимматбаҳо сотув) «Ювентус»га ўтган тажрибали Копмейнерс ҳам бир тизимдан иккинчисига идеал тарзда ўта олмади. Мотта нидерландиялик ўйинчини ҳужумчилар ортидаги позицияга туширмоқда. Тейнни Консейсау ва Йилдиздек иқтидорли вингерлар қўллаб-қувватлашмоқда. Лекин Гасперини схемаларидан зериккан 26 ёшли футболчи ўз эркинлигини намойиш эта олмаяпти.
Грандлар Бергамодан ўйинчи олганлари учун афсусланадилар
Германиялик Гозенс «Интер»да ўз ўрнини топа олмади, Кессье «Милан»да рисоладагидек тўп сурди, лекин «Барселона»да янги даражага кўтарила олмади. Ҳозир 28 ёшли ивуарлик хавбек Саудия Арабистонида ўйнамоқда. «МЮ» Хойлунд ўрнига номзод изламоқда. Демак, даниялик футболчи унга ишонадиган ва савиясини кўтара оладиган янги жамоани топишига тўғри келади. «Аталанта»нинг собиқ ўйинчилари - Манчини ва Кристанте «Рома»да ўз савияларини ошира олмай, «А» сериясида 10-поғонада боришмоқда.
«Аталанта»нинг кўпчилик ўйинчиларини грандлар четлаб ўтишди. Чунки тажрибали клуб аналитиклари шундай маслаҳат беришганди. Италиялик футболчилар хорижда ўйнашни хуш кўрмайдилар. Скуадра тарихидаги асосий ўйинчилар «А» серияси клубларида тўп суришган. Гасперини жамоасига келадиган хорижлик футболчиларнинг кўпчилиги ўз жамоаларига кераксиз бўлиб қолишган. Лекин «Аталанта»нинг дабдабали селекциясини алоҳида таъкидлаш жоиз. Клуб «А» сериясидаги ўртамиёни ва аутсайдер жамоалардан ноёб иқтидорларни ўзига оғдириб олади. Катта маблағ сарфлаш жараёнида эса, баъзан англашилмовчиликлар ҳам бўлиб туради. Жамоа тарихидаги энг қиммат футболчи бўлган Ал-Билол Туре ўз ўрнини топа олмай, «Штутгарт»га «сургун» қилинганди. Ҳужумчи ҳозирга қадар Бундеслига доирасида атиги 3та голга сабабчи бўлди.
Бергамоликлар учун Скамакка омадли харид бўлганди. Бироқ афсуски, яқинда у жароҳат олди. Эдерсон, де Кетеларе ва Ретегилар ҳам талаб даражасида тўп суришмоқда. Миранчук чемпионлик пойгасида «Милан»даги етакчилик мақомидан воз кечиб, АҚШга равона бўлди.
«Аталанта» ажойиб, лекин ўзига хос мухтор жамоа. Грандлар Гасперини учун муҳим ўйинчиларни харид қилиш орқали уни заифлаштиришга уринадилар. Уларга ён бермаслик табиати клубни сақлаб қолмоқда. Бергамода фақат мураббийни алмаштириб бўлмайди.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Якунланган мавсум Суперлигада қолиш вазифасини бир амаллаб уддалаган «Металлург»нинг тарқатиб юборилгани ачинарли ҳол, албатта.
Мейсон Гринвуд - «МЮ» тарбиялаган энг навқирон иқтидорлардан бири.
«Металлург»даги ўйинлари билан бекободлик мухлислар меҳрини қозонган косонсойлик Шаҳзод Убайдуллаев мавсум сўнгига саноқли кунлар қолганида жамоа билан келишмовчилик туфайли клуб лагерини тарк этганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789