Перес ван Дейкни рад этди

Перес ван Дейкни рад этди

«Реал» клуби раҳбарияти Виржил ван Дейкни ёзда эркин агент сифатида қўшиб олишни истамади.

 Relevo нашри хабарига кўра, «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг агентлари Мадрид клуби раҳбариятига нидерландиялик ҳимоячининг 2025 йил ёзида эркин агентга айлангач, уни «Реал»га қўшилишини таклиф қилган. Таклиф «Реал»нинг ҳимоя чизиғидаги жароҳатлар сабабли қийин вазиятни инобатга олган ҳолда берилган. Бироқ клуб президенти Флорентино Перес бу ўтишни рад этган. Клуб Виржилнинг ёзда 34 ёшда бўлишини инобатга олиб, футболчининг ёши сабаб уни рад қилган. Аввалроқ, «Ливерпуль» Виржил билан келишувни узайтирмаётгани футболчининг ёзда жамоани тарк этишига сабаб бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълумот учун, ван Дейк жорий мавсум АПЛда 19 ўйин ўтказиб, биттадан гол ва ассистга муаллифлик қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.