Рафиьня мухлислар туфайли “Барса”га тайинланган жаримани тўламоқчи

Рафиьня мухлислар туфайли “Барса”га тайинланган жаримани тўламоқчи

Relevo нашрининг ёзишича, «Барселона» вингери Рафинья Жоан Лапортага Барселонанинг уй ўйинларига ултрас мухлисларни дарвоза ортидаги секторга қайтариш учун ўз ҳисобидан €21.000 тўлашга тайёр эканлигини айтган.

 600га яқин «Барселона»нинг ултрас мухлислари  (Almogàvers, Front 532, Nostra Ensenya y Supporters Barça) ЛаЛига ва УЕФАнинг стадионларда риоя этилиши керак бўлган бир неча ички қоидаларни бузганликлари сабабли «Барселона» €21.000 миқдорида жаримага тортилган. Клуб президенти эса, бу жаримани ултрас мухлислар тўлаши кераклигини ёки уларнинг сектори ёпилишини айтган. 30 ноябрьдан бери “Барселона” уй ўйинларини ултрас мухлисларисиз ўтказмоқда. 

 Рафинья эса ўша жаримани ўзи тўламоқчи, бу таклифга Лапортанинг реаксияси қандай бўлгани маълум эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.