Расман: "Бавария" янги дарвозабон сотиб олди

Расман: "Бавария" янги дарвозабон сотиб олди

Клуб Нойерга ёш ўринбосар топиб қўйди.

 «Кёлн» дарвозабони Йонас Урбиг фаолиятини «Бавария»да давом эттиради. Мюнхенликлар 21 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолаганини расман элон қилди. Томонлар 2029 йилнинг ёзига қадар амалда бўладиган келишувга эришди. Ўзининг таништирув маросимида Урбиг сайёрадаги энг яхши клублардан бирига қўшилганидан фахрланишинм, у афсонавий германиялик дарвозабон Мануэл Нойер назорати остида ўз маҳоратини оширмоқчи эканлигини таъкидлади.

 Эслатиб ўтамиз, Урбиг жорий мавсумда «Кёлн» сафида барча турнирларда 11та ўйин ўтказиб улардан 2тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.