“Реал” Трент Александрнинг трансфери борасида бир қарорга келди

“Реал” Трент Александрнинг трансфери борасида бир қарорга келди

Англиялик футболчи "қаймоқранглилар"нинг асосий нишонларидан бири ҳисобланади.

 Мадриднинг “Реал” клуби жорий трансфер ойнасида “Ливерпул”нинг англиялик ҳимоячиси Трент Алехандер-Арнолдни сотиб олиш фикридан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.

Аслида, “қироллик клуби” қишда англиялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилди, бироқ "Ливерпул" ўз футболчисини мавсумнинг муҳим палласида сотмаслигини малум қилди. Эндиликда Мадрид клуби мутасаддилари футболчини ёзда эркин агент сифатида қўлга киритишга умид қилишмоқда. Шу боис эндиликда жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти таркибдаги мавжуд футболчилардан ўнг қанот ҳимояси учун Феде Валверде, Лукас Васкес ва Раул Асенсиодан бирини танлаши керак. Аввалроқ ОАВда Мадриднинг “Реал” клуби Трент Александр-Арнолднинг қишки трансфери учун 25 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.