Рэшфорд “МЮ”да қолмоқчи

Рэшфорд “МЮ”да қолмоқчи

“МЮ” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд “қизил иблислар”нинг 5та ўйинида хатто қайдномага ҳам киритилмаганига қарамай, Саудия Арабистони клубларидан бўлаётган таклифларга рад жавобини берди.

The Times хабарига кўра, инглиз футболчиси араб диёридан келиб тушган 3 та таклифни рад этган. Унга ҳатто йилига 35 млн фунт стерлинг маош ҳамда  даромад солиғидан озод этилишини айтишган.

Бироқ, Англия миллий жамоасидаги ўрнини қайтариш истагида бўлган ҳужумчи  энг юқори савияда ўйнаши кераклиги боис фақатгина топ чемпионатларда тўп сурмоқчи. Худди шу сабабга кўра, Рэшфорд Туркия клубларига ҳам ўтишни хоҳламаганди. 

Агар унинг маошининг катта қисмини ўз зиммасига оладиган жамоа топилса манкунианликлар футболчини қишда сотишга ёки ижарага беришга тайёр. Футболчининг ўзи эса топ клублардан таклифлар тушмаса, «МЮ»да қолмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.