Салоҳ ва Ван Дейк “Ливерпкль”да қолмоқчи. Трент эса…

Салоҳ ва Ван Дейк “Ливерпкль”да қолмоқчи. Трент эса…

«Ливерпуль» раҳбарияти жамоа етакчилари Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк билан келишувни узайтиришга қарор қилган.

Инсайдер Давид Орнштейннинг ёзишича, «Ливерпуль» бу икки футболчи билан амалдаги келишувни 2 йилга узайтиришни истамоқда. Футболчиларнинг ҳозирги келишуви 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Аввалроқ, 32 ёшли Салоҳ ва 33 ёшли ван Дейк клубнинг амалдаги шартномани узайтириш бўйича таклиф билдирмаётганидан хафа экани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Мавсум сўнггида шартномаси якунига етадиган Трент эса “Реал”га ўтишни маъқул кўрмоқда. У “мерсисайдликлар” томонидан келишувни узайтириш тўғрисидаги музокараларга беписанд муносабатда бўлмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.