Суперлигага оид янги тафсилотлар малум бўлди

Суперлигага оид янги тафсилотлар малум бўлди

Суперлига формати ҳақида янги тафсилотлар малум бўлди: учта дивизион ва ўйинлар сони қисқартирилади.

Суперлига 3 дивизионга бўлинади - "юлдуз", "олтин" ва "кўк". Биринчи дивизионга 16 та жамоа, иккинчисига яна 16 та, учинчисига 32 та жамоа киради, улардан 20 таси ҳар йили қуйи лигага тушиб кетади. Топ-5 лига чемпионлари автоматик тарзда олий дивизионга кўтарилади – унда 8 та жамоадан иборат иккита гуруҳ режалаштирилган бўлиб, улар икки тур давомида 14 та ўйин ўтказади. Турнир ғолиби жами 19 та ўйин ўтказиши керак бўлади. Аммо ўйинлар сонини 17 ёки 18 тага қисқартириш эҳтимоли бор. Барча ўйинлар ҳафта ўрталарида ўтказилади, бу эса миллий чемпионатларда анъанавий дам олиш кунларини сақлаб қолиш имконини беради. Турнирнинг бошланиши 2025 ёки 2026 йил сентябрига мўлжалланган, аниқ саналарга кейинроқ ойдинлик киритилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.