Шомуродовнинг “Рома”даги келажагига ойдинлик киритилди.
Ҳужумчига бир қатор жамоалардан қизиқиш бўлганига қарамасдан, «Рома» ҳужумчини на ижарага, на трансфер қилишга қарор қилди.
Бугун Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади. Маросим 18:00 дан бошлаб Футбол ТВ орқали жонли эфирга олиб чиқилади.
Биринчи навбатда жорий мавсум учун қабул қилиб олинган ва ҳозирга қадар тўлиқ тайёр ҳолатга келмаган стадионлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. Айни вақтда 11та стадион учрашувларни қабул қилишга тайёр. Яна 3та стадионда таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, улар шу йилнинг апрель ойига қадар тайёр бўлиши кўзда тутилган. Айнан шу жиҳат қуръага ўз таъсирини кўрсатади.
Суперлигага одатга кўра Бергер тизимида қуръа ташланади. Бунда 16та жамоага тушиши мумкин бўлган ҳар бир рақамнинг ўз жуфти мавжуд.
Майдони тайёр бўлмаган клублардан “Қўқон-1912” ҳамда “Қизилқум” масаласи нисбатан яқин ҳудудлардаги стадионлар орқали ҳал этилган. Бироқ мавсумнинг қолган қисмини Бухоро шаҳрида давом эттириши кутилаётган “Бухоро” ва “Машъал” клублари илк турларни мос равишда “Пахтакор” ва ОКМК клублари майдонида ўтказиши мумкин.
Шундан келиб чиқиб, улар аввалига “Пахтакор” ва ОКМК клублари билан жуфтлик ҳосил қилиши, кейинчалик эса ўзаро жуфт жамоага айланиши лозим. Сир эмаски, жуфт жамоаларни ажратиб олиш негизида муайян турда улардан бири ўз майдонида, иккинчиси эса сафарда тўп суришини таъминлаш ётади. “Бухоро” ва “Машъал” клубларининг бир неча тур давомида бошқа клублар билан, кейинчалик эса ўзаро жуфт бўлишида мазкур қоидани ўзгартирмайдиган фақатгина икки рақам мавжуд: 1 ва 8. Шундан келиб чиқиб, қуръанинг илк босқичида “Бухоро” ва “Машъал” клублари мазкур икки рақамдан бирига эга чиқиши таъминланади. Ўз-ўзидан “Пахтакор” ва ОКМК мавсум стартида улар билан бир аренадан фойдаланиши инобатга олиниб, улар мос равишда 9 ҳамда 16 рақамлари билан юзлашади.
Англашилинадики, дастлабки турда “Машъал” ва “Бухоро” жуфтлигига ҳар қандай ҳолатда ҳам ОКМК ва “Пахтакор” жуфтлиги рақиб бўлади. Бироқ илк тур айнан қандай кўринишда бўлиши қуръа ёрдамида аниқланади. Шунингдек, “Бухоро” ва “Машъал” дастлабки турларни Тошкент ҳудудида ўтказиши инобатга олиниб, тенгликни таъминлаш мақсадида улар 2-даврада рақибларини ўз майдонида қабул қилиши таъминланади ҳамда илк турдаги икки тўқнашувда мезбон-меҳмон ўрни алмашади.
Қуръанинг иккинчи босқичида яна уч жуфтлик жамоалари ўз рақамига эга чиқиши таъминланади. Яъни, “Қўқон-1912”, “Қизилқум”, “Шўртан” клубларининг стадиони тайёр бўлгунича, уларнинг мос равишда Фарғона, Самарқанд ҳамда Қарши шаҳарларида тўп тепиши инобатга олинади. Мазкур 6 клуб учун рақамлар саралаб олингач, қуръанинг учинчи босқичига ўтилади.
Англашилганидек, жуфтлик ҳосил қилмаган қолган 6та клуб учинчи босқичда ўз рақамига эга чиқади. Бу босқичда клублар номи солинган шарчалар аллақачон саватда бўлади. Иккинчи саватга эса шу вақтгача 10та клубга насиб қилмаган ва ортиб қолган 6та рақам алоҳида кўрсатилган ҳолда жойлаштириб чиқилади.
Маълумот учун, “Қўқон-1912”, “Бухоро”, “Машъал”, “Қизилқум” каби клублар қачон ўз майдонига қайтиши фақатгина уларнинг ўзига боғлиқ. Агар стадионлар 23 февраль санасига қадар Лига томонидан қабул қилиб олинса, улар мавсумни ўз уйида ҳам бошлаши мумкин. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам “Бухоро” ва “Машъал” илк турни меҳмонда ўтказиши масаласига ўзгартириш киритилмайди.
Қуръадан кейинги ҳафтада Лига учрашувлар саналарини эълон қилади.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Ҳужумчига бир қатор жамоалардан қизиқиш бўлганига қарамасдан, «Рома» ҳужумчини на ижарага, на трансфер қилишга қарор қилди.
Манкунианликлар ҳужум чизиғини кучайтиришлари керак.
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Решфорд "Астон Вилла"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789