Тарсфер хабарлари. “Навбаҳор”да нима янгилик?

Тарсфер хабарлари. “Навбаҳор”да нима янгилик?

31 декабрь куни шартномаси якунланадиган ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков жамоа­дан расман кетди. 

Маълум бўлишича, миллий жамоамиз етакчиларидан бири "Насаф" сафига қўшилади. Ҳар ҳолда, Қарши клуби Суперлига-2024нинг 23та ўйинида 1та гол ва 2та самарали узатма қайд этган 28 ёшли футболчига асосий трансфер мақсади сифатида қарамоқда. "Навбаҳор" бу вақтда икки нафар собиқ футболчиси Ботирали Эргашев (дарвозабон) ҳамда Мирзоҳид Ғофуров (чап қанот ҳимоячи)ни ортга қайтарди. Маълумот учун, Эргашев жорий йил "Нефтчи"нинг жами 19та ўйинида 17та гол қўйиб юборди (8та "қуруқ" ўйин). Мирзоҳид Ғофуров эса 15та учрашувда 2та самарали узатма муаллифига айланди. Ҳар икки футболчининг янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлаши аниқ. Шунингдек, "Сурхон" ярим ҳимоячиси Асадбек Каримов ҳам "Навбаҳор" билан келишувга эришди. 21 ёшли футболчи Суперлига-2024нинг 21та ўйинида ўз ҳисобига 1та гол ва 5та ассист ёздириб қўйганди. Асосий хабар шуки, бош мураббий Сергей Лушан жамоадаги ишини давом эттиради. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов уни ўз лавозимида қолдиришга қарор қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.