Ханси Флик: “Услубимизни ўзгартирмаймиз ва ягона фалсафани тарғиб қиламиз”

Ханси Флик: “Услубимизни ўзгартирмаймиз ва ягона фалсафани тарғиб қиламиз”

“Барселона” бош мураббийи Ханси Флик "Реал"га қарши Испания суперкубоги финалидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Эртанги урашув ҳақида

Биз дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз, шунинг учун бўлажак учрашувга 100% кучимизни беришимиз керак - ҳатто "Атлетик"га қарши ўйиндан ҳам кўпроқ. Ўйинда хатоларни минималлаштиришимиз керак.

Эль Класикода ғалаба қозониш бизга катта куч ва мавсумнинг қолган қисми учун ишонч бағишлайди. Бу клуб учун ажойиб ютуқ ва мухлисларимиз учун унутилмас лаҳза бўларди.

"Бернабеу"даги ғалабали ўйиндаги каби тактикадан фойдаланасизми? 

Ҳа, биз ўз услубимизни ўзгартирмаймиз ва ягона фалсафани тарғиб қиламиз.

Гави "Атлетик"га қарши жуда яхши ўйнади. У ғалабамизга катта ҳисса қўшди, у биз учун муҳим футболчи, лекин мен эртага ким ўйнашини ҳали 100% ҳал қилганим йўқ.

Шчесний ёки Пеначи? 

Мен ҳеч қачон аввалдан асосий таркибда ким тушиши ҳақида гапирмайман. Шчесний иккита ажойиб ўйин ўтказди, Иньяки эса ажойиб мавсум ўтказмоқда. Улар ҳам профессионал, ҳам ажойиб футболчилар.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.