Хендерсон “Аякс”га ультиматум қўйди

Хендерсон “Аякс”га ультиматум қўйди

Британиялик Монакога қўйиб юборишни талаб қилмоқда.

 Англиялик ярим ҳимоячи Жордан Хендерсон "Аякс"да тартибсизлик келтириб чиқарди. Футболчи ўзини "Монако"га қўйиб юборишни талаб қилиб, ультиматум қўйди, деб хабар беради De Telegraaf.

 Хендерсон “Аякс” раҳбариятига “Монако”га қўйиб юборилмаса, мавсумнинг иккинчи ярмида майдонга тушмаслигини айтди. Амстердам клуби раҳбариятига эса унинг бу хатти-ҳаракат ёқмади. Шу боис, Европа лигаси доирасидаги "Галатасарой"га (2:1) қарши ўйин олдидан футболчи сардорлик боғичидан мосуво этилди. Аслида, Хендерсоннинг «Аякс» билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Голландия клуби футболчи билан хайрлашмоқчи эмас, бироқ инглиз футболчиси вазиятни издан чиқаришга уринмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.