Ямал июль ойида "Барса" билан шартномасини узайтиради

Ямал июль ойида "Барса" билан шартномасини узайтиради

“Барселона” етакчиси Ламин Ямал балоғат ёшига этганидан сўнг каталонияликлар билан шартномасини узайтиради.

 Бу ҳақда El Chiringuito TV телеканали журналисти Хосе Алварес хабар берди. 

 Унга кўра, ярим ҳимоячи 18 ёшга тўлганда шартномани узайтиради. Эҳтимолий сана - 13 июль, футболчининг туғилган куни. 

 Янги келишувга кўра, Ламин йилига 7-8 миллион евро ишлаб олади. Бу Роберт Левандовски ва Френки де Йонгдан кейин жамоадаги энг юқори маош ҳисобланади.