БУ САФАР КОСМОС ТЎРТЛИК ёки “ИнтерФУТБОЛ”нинг сешанба сонида
Мана, кўз очиб юмгунча вақт шамолдек елиб, ЖЧ-2026 ярим финал жуфтликларини аниқлаб берди. Тан олиш керак, ҳал қилувчи ўйинга даъвогар тўрт жамоа ҳар жиҳатдан бир-бирига муносиб. Уларнинг ҳар бири чемпионлик рутбасига лойиқ. Шундан бўлса керак, газетамизнинг сешанба сонида Сиз азизларга манзур бўладиган Мундиал-2026 ўйинлари борасидаги таҳлилий мақолалар, Суперлига жамоаларининг трансфер бозоридаги харидларига оид энг сўнгги янгиликлар ва ҳисобот мақолаларига кенг жой ажратилди. Мисол учун,…
– Ярим финалда 4 ғолиб;
– Темиров яна Ироқда қолди;
– “Брага” орқали саҳнага интилиш;
– Мураббий қайси тамойиллар бўйича тайинланади;
– Ёзги трансферлар бозори очиқ;
– Сўз навбати Ислом Тўхтахўжаевага;
– Футзал: Янги мавсум қандай бўлади;
– Бельгияга кетган Ўринбаевга нима бўлади?
– Олтин галарея-Еврочемпионлар паради;
– Жаноб Жорж Веада нима гаплар?
– Яна ўша Возинья ҳақида;
-Барчаси атиги 1,25 млн. Евро;
-Мураббийлар алмашадиган вақт;
-Дениз Ундав асли гол уриш учун туғилган экан;
– Кунига 600 калориялик егулик ва бошқа шу сингари эксклюзив материалларни нашримизнинг 55 (2370)-сонида мутолаа қилишингиз мумкин.
ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!





