Ёзги селекция жараёнини давом эттираётган “Андижон” таркибга яна бир янги ўйинчи қўшиб олди. Аниқроғи, “Пахтакор” клуби табрияланувчиси ва ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келган иқтидорли футболчи Шахзод Азмиддинов энди “бургутлар” футболчисига айланди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар ўзаро келишувга эришишди ва футболчи жорий мавсум охирига қадар Андижонда ижара асосида тўп суради.
Маълумот учун, Шахзод Азмиддинов 2000 йилнинг 7 август куни таваллуд топган. У 2020 йилдан бери “Пахтакор”да фаолият олиб борган ва шу вақтга қадар 98та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 1та голли узатмани амалга оширган.