“Шўртан” таркибни кучайтириш ишларини давом этирмоқда

“Шўртан” таркибни кучайтириш ишларини давом этирмоқда

“Шўртан” футбол клуби янги мавсум учун пухта тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа таркиби ҳам сезиларли даражада кучайтирилмоқда. Жамоага ёш ва тажрибали футболчилар жалб этилмоқда.

 Жумладан ўтган мавсумни Термизнинг “Сурхон” жамоасида бошлаб, иккинчи даврада “Насаф” таркибида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Шоҳжаҳон Султонмуродов янги мавсумни “оқ бўрилар” таркибида бошлайди. 

 Тажрибали ҳимоячи ғузорликлар билан бир йиллик келишувга эришди.

Шунингдек, жамоа асли ғузорлик бўлган ёш ва умидли дарвозабон Сарвар Мирзаевни ўз сафига қўшиб олди. 

 Сарвар фаолияти давомида ОКМК, “Олимпик” ва Қирғизистоннинг “Алдиер” жамоаларида ҳаракат қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.