“Тоттенхэм” Сон билан келишувни узайтирди

“Тоттенхэм” Сон билан келишувни узайтирди

Жанубий кореялик форвард Сон Хён Мин  "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолади.

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар имзолаган янги келишув 2026 йил ёзигача амал қилади.

Маълумот учун Жанубий Корея термаси етакчиси 2015 йилдан буён лондонликлар шарафини ҳимоя қилади. Англияга у Германиянинг "Байер" клубидан кўчиб ўтган.

Эслатиш жоиз, қитъадошимиз "Тоттенхэм" сафида 431та ўйинда майдонга тушиб, 169та гол уришга муваффақ бўлди.