Search

U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум

 Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилнинг 7–25 январь кунлари Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўйича маълумот тақдим этди. Унга кўра мазкур тадбир 2025 йилнинг 2 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади. 

 Қуръада жамоалар 4та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олган: 

1-саватча

Саудия Арабистони (мусобақа мезбони) 

Ўзбекистон

Япония 

Ироқ 

2-саватча

 Корея Республикаси 

 Ветнам 

 Австралия 

Қатар 

3-саватча

Таиланд 

Иордания 

 БАА 

Эрон 

4-саватча

Хитой 

Сурия 

Қирғиз Республикаси 

Ливан 

 Маълумот ўрнида, ОФК жамоаларни саватчаларга ажратишда сўнгги учта Осиё кубогида (Таиланд-2020, Ўзбекистон-2022 ва Қатар-2024) эришилган натижаларни ҳисобга олган. 

 Мазкур мусобақа гуруҳ босқичи, чорак финал, ярим финал, 3-ўрин учун ва финал учрашувларидан иборат бўлади.

Related to this topic: