“Бунёдкор” ОКМК футболчисини сотиб олди

“Бунёдкор” ОКМК футболчисини сотиб олди

2024 йилги мавсумда ОКМК билан уч йиллик шартнома имзолаган марказий ҳимоячиси Асадбек Раҳимжонов эндиликда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси сафида ўз фаолиятини давом эттиради.

 ОКМК футболчини "Бунёдкор" клубига трансфер қилди. Бу ҳақда "кончилар" матбуоти хабар берди.

"Кончилар"нинг ёш ва истиқболли ҳимоячиси ўтган мавсумни "Олимпик" сафида бошлаган бўлса, мавсумнинг иккинчи ярмида "Бунёдкор" клубига ижарага ўтказилганди. Асадбек Раҳимжонов янги мавсумдан бошлаб расман "қалдирғочлар" сафида тўп суради.

ОКМК футбол клуби собиқ футболчимиз Асадбек Раҳимжоновга янги жамоасида муваффақиятли ўйинлар ва улкан ютуқлар тилайди", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.