Аббос Файзуллаев: «Президентимиз ота-онамга раҳмат айтди»
Аббос Файзуллаев барчаси ҳақида – Акинфеев, Европага кетиш, Холандникига ўхшаш кўзойнаклар...
Янги 2025 йил кириб келишига саноқли кунлар қолди. Суперлига мавзуси эса ҳанузгача янгиликлар лентасини тарк этгани йўқ.
Яқинда эълон қилинган Флорентино Перес ва Андреа Аньелли орзуси бўлган турнир ҳақида навбатдаги хабар пайдо бўлди. Эмишки, Европада 50дан ортиқ клублар Суперлигада иштирок этиш истагини билдиришгани сабабли, уларни 3та дивизионга ажратишар экан. Турнир стартини эса келаси йилнинг кузи ёки 2026 йилга мўлжалланмоқда.
«ПСЖ» президенти Носир ал Ҳелайфи мазкур хабарга очиқ-ошкор муносабат билдирган шахсларнинг бири бўлди: «У (Суперлига) мавжуд эмас. Аслида, у бир нечта нотўғри фикр юритаётган кишилар миясидан ташқари, ҳеч қаерда, ҳеч қачон бўлмаган. Айниқса, еврокубок мусобақалари янги форматга ўтган, КЖЧлари ўзгача тартибда ўтказилаётган ҳозирги даврда бунинг иложи йўқ. Уни ҳеч ким қўллаб-қувватламайди: мухлислар ҳам, ўйинчилар ҳам, матбуот ҳам, ҳукуматлар ва клублар ҳам. Фақат 2та жамоа Суперлига тарафдори. Умид қиламанки, улар ўз хатоларини тушуниб етадилар ва Европа оиласига қайтадилар».
Ҳелайфининг сўзлари ўта салмоқдор. Ҳар ҳолда, у УЕФА ижроия қўмитаси аъзоси, Европа клублар ассоциациясининг раҳбари ва қитъадаги асосий футбол муассасалари билан яхши муносабатлар сақлаб қолишга интиладиган супергранд жамоанинг соҳиби.
«ПСЖ» президентининг футбол иудустриясидаги энг муҳим жараёнларга кўрсатаётган таъсирига баҳо беришнинг умуман, иложи йўқ. УЕФАнинг барча ҳал қилувчи қарорларида унинг иштироки бор. Ҳамма гап, биринчидан, Носирнинг садоқати ва қонун-қоида чегарасидан чиқмасдан иш юритишида. Иккинчидан, трансфер бозоридаги билимдонлигида. Жумладан, маблағ масаласида, албатта. Сўнгги мундиалда Ҳелайфи ташкилий қўмита таркибига киритилгани бежиз эмас. Қизиғи шундаки, порлоқ келажак белгиларидан йироқ бўлган болакай шунчалик бепоён ҳукмронликка эга бўлди.
Ал Ҳелайфи балиқчи оиласида дунёга келди. Ҳа, шунчаки, оддий балиқчи оиласида. Ҳелайфилар Дохада, Қатардаги яккаю-ягона теннис мажмуасининг рўпарасида истиқомат қилишарди. 11 ёшли Носир пул топиш мақсадида шу мажмуага бол-бой бўлиб ишга кирди.
Кунларнинг бирида болакайнинг қўлига теннис ракеткасини тутқазишгач, ўйинга қизиқиб қолди. Шу тариқа ал Ҳелайфи йиллар давомида тиришқоқлик билан машқ қилиб, якунда ватани учун тарихий аҳамиятга эга бўлган натижага, яъни АТР турнирида кортга чиққан дастлабки қатарлик теннисчи мақомига эга бўлди. Лекин ўйиндаги натижалари муваффақиятли бўлмади.
Теннисдаги бутун фаолияти давомида Носир бойликдан йироқ бўлди. Турнирларга борганда, бор маблағини меҳмонхоналарда тунашга сарфлади ва 2002 йилда болаликдаги орзусига эриша олмаган ҳолда профессионал теннис билан хайрлашди. Бироқ айнан теннис туфайли унинг ҳаётида танишувлар, аниқроғи, ягона танишув юз берди. Ўсмирлик даврида Носир кўпинча Тамим бин Ҳамад ал Тани билан жуфтликда теннис ўйнаганди. Ўша даврда шаҳзода мақомида бўлган шериги ҳозир Қатар амири, давлат раҳбари. Кортдаги аҳилликдан юзага келган абадий дўстлик риштаси ал Ҳелайфи ҳаётига кучли таъсир кўрсатди.
Теннисдаги фаолиятидан кейин Носир ал Ҳелайфи иқтисодиёт йўналишида таҳсил олиб, дастлабки ва ҳозир ҳам давом эттираётган лавозими - Қатар теннис федерацияси президенти лавозимига мушарраф бўлди. Мамлакат жаҳон чемпионатини ташкил этиш ҳуқуқини қўлга киритганида, иқтисодиётни диверсификация қилиш, яъни, даромад манбаларини кенгайтириш талаби юзага келди. Шунда диплом қўл келди.
2011 йилда Носирни Тамим бин Ҳамад томонидан ташкил этилган Qatar Sport Investment - инвестиция жамғармасига раҳбар этиб тайинлашди. Орадан 3 ой ўтгач, компания «ПСЖ»нинг акциялар пакетини харид қилди. Шундан кейин «Франс Футбол» нашри ал Ҳелайфини футболдаги энг нуфузли шахс сифатида, L~Equipe эса фақат француз футболидаги энг нуфузли шахс сифатида эътироф этишди. Қадрдон дўсти эса ўз ҳукуматида лавозимсиз вазир мақомини берди. Яъни, ўзининг вазирлиги йўқ, лекин бошқа вазирлар каби овоз бериш ҳуқуқини ҳадя этди. Айнан Қатарга хос орзу!
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Аббос Файзуллаев барчаси ҳақида – Акинфеев, Европага кетиш, Холандникига ўхшаш кўзойнаклар...
МАЙДОН ЎЙИНЧИСИ ДАРВОЗАДА ТУРДИ ВА «ЖИРОНА»НИ ИСПАНИЯ КУБОГИДАН ЧЕТГА «УЛОҚТИРДИ».
Сир эмаски, жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарлик кўриш замирида 2025 йил учун ўзига хос яхши режаларни амалга оширишга киришишди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789