Аббос Файзуллаев: «Президентимиз ота-онамга раҳмат айтди»
Аббос Файзуллаев барчаси ҳақида – Акинфеев, Европага кетиш, Холандникига ўхшаш кўзойнаклар...
МАЙДОН ЎЙИНЧИСИ ДАРВОЗАДА ТУРДИ ВА «ЖИРОНА»НИ ИСПАНИЯ КУБОГИДАН ЧЕТГА «УЛОҚТИРДИ».
У «Барселона»да ўйнаган собиқ дарвозабоннинг ўғли. Испания чемпионатида даража бўйича 4-ўринда турувчи лига иштирокчиси «Логроньес» мамлакат кубоги иккинчи раунди (1|32 финал)да «Жирона»ни курашдан четга чиқариб юборди - қойилмақом «сенсация»! Боз устига, камтарин жамоа дарвозасини асли ҳимоячи саналган футболчи қўриқлади. Бунисига нима дейсиз? Бир томондан, мислсиз жасорат, иккинчи томондан, худди шундай шармандалик.
Дарвозабон жароҳати ва Арнау соати
Ўтган мавсумнинг бош «сенсация»чиси «Жирона» Тўртинчи дивизион жамоаси дарвозасига гол уролмади: на асосий ва на қўшимча бўлимларда. Ла Лига иштирокчиси «овертайм»нинг биринчи қисмигача камтарин рақиб дарвозаси томон аниқ зарба ҳам беролмади. Тўғри, «Жирона» асосан захирачилар билан майдонга тушди. Бошланғич таркибдан фақат Хуанпе, Дэйли Блинд, Арно Данжума ва фахрий Кристиан Стуани жой олишди. Кейинчалик яна бир қатор асосий футболчилар ўйинга қўшилишди, аммо бу ҳам натижада акс этгани йўқ. Қўшимча бўлимлар бошланиши билан эса «Логроньес» дарвозабони Кике Ройо жиддий жароҳатга йўлиқди (бошига зарба қабул қилди), аммо жамоада футболчи алмаштириш лимити тугаганди. Натижада 19 ёшли ҳимоячи Пол Арнау дарвозабон ролини ўз зиммасига олди. Эътиборли томони, захира кипери формасини кийган йигитча янги ролга тезда мослашди ва чамаси 30 дақиқа давомида ишончли ҳаракатланди: тўпга бехато чиқишлар, мухлислар олқиши остида зарбаларни бартараф этиш... Пол шунинг баробарида керак пайт тўпни ўзида ушлаб туриш асносида рақиб шиддатини пасайтирди. У шу тариқа барчасини пенальтилар сериясигача чўзди ва яна чақнади! Аниқроқ айтсак, Арнау ҳужумчи Абель Руис билан «дуэл»ни ўз фойдасига ҳал қилди, аммо «сэйв» ёрдам бермади - клубдоши ҳам гол уролмади. Шунга қарамай, якунда «Логроньес» ғалаба қозонди, барибир. Чунончи, «Жирона» сардори Кристиан Стуани дарвоза тўсинини нишонга олди. Тўртинчи дивизион жамоаси учун тарихий натижа, яна шундай қийин шароитда! Якунда «Логроньес» футболчилари қаҳрамонни кўкка отишди - у бунга лойиқ эди.
Собиқ кипернинг ўғли
«Логроньес» тарбияланувчиси саналган 19 ёшли Пол Арнау жамоанинг асосий таркибида атиги 3та ўйин ўтказган (2таси Испания кубогида). Унга дарвозабонлик бегона эмас. Ҳар ҳолда, йигитчанинг отаси собиқ дарвозабон - Франсеск Арнау 1996-2001 йиллар «Барселона» шарафини ҳимоя қилган (Каталония клуби таркибида 32та ўйин). У бу даврда 5та жамоавий соврин ютган - икки карра Испания чемпиони, икки карра мамлакат кубоги соҳиби ва Кубок эгалари кубоги эгаси. Франсеск шунингдек, «Малага» билан Интертото кубоги ғолибига айланган. Аянчли томони, катта Арнау 2021 йили ўз жонига қасд қилган. Пол «Жирона»га қарши ўйиндан сўнг отасини ҳам эслади, албатта: «Осмонда менга ёрдам бериб турадиган киши бор. Ҳамиша дарвозабонлар ўйинини мароқ билан кузатаман, хусусан, акамнинг ҳаракатларини (Марк Арнау - «Молье-русса» дарвозабони). Оиламга раҳмат! Қаерда ўйнамайин, астойдил ишлайман ва боримни бераман. Дарвоза чизиғи устида турганимда, отам кўз олдимга келди, пенальтилар сериясида ҳам. Зарбани бартараф этганимдан кейин менга кимдир ёрдам бераётганини англадим». Яна бир факт: Пол Арнау кубок турнирининг кетма-кет 2та босқичида «Логроньес»га мислсиз ёр-дам берди. Октябр ойида айнан унинг 108-дақиқада урган голи эвазига «Эйбар» доғда қолдирилган эди (1:0). Энди эса йигитча ўзини мутлақо бошқа ролда кўрсатди - отаси тирик бўлганида, буни қадрларди, албатта.
***
Испания кубоги 1|32 финалида бошқа «сенсация»лар ҳам кузатилди ва уларнинг барчаси Тўртинчи дивизион жамоалари билан боғлиқ.
*** «Вильярреал» камтарин «Понтеведра» олдида ожиз қолди (0:1) - бу асосий кутилмаган ҳолат. Бинобарин, Ла Лига клуби ҳаттоки статистик кўрсаткичлар бўйича ҳам рақибга ютқазди. Ҳа, жамоа мураббийи асосан захира вакилларига имконият берди, аммо улар ишончни оқлашмади. Ягона гол ўйин охирида 24 ёшли Далиссон де Алмейда томонидан урилди. Факт шуки, Ла Лигада совринли ўринларга даъво қилаётган жамоа «подвал» вакилига бас келолмади.
*** «Эспаньол» ҳам мусобақадан эрта чиқиб кетди: «тўтиқушлар» «Барбастро»дан жавобсиз 2та гол қабул қилишди. Бунисида ўйин бошқача сценарий бўйича кечди: каталонияликлар катта устунликка эришиб, статистика бўйича рақибни енгишди (зарбалар - 25:4, аниқ зарбалар - 9:3, тўпга эгалик қилиш - 74:26 фоиз). Бироқ ҳимоячи Андрес Баррера «дубль» қайд этиб, умумий манзарани буткул бузиб юборди.
Аббос Файзуллаев барчаси ҳақида – Акинфеев, Европага кетиш, Холандникига ўхшаш кўзойнаклар...
Янги 2025 йил кириб келишига саноқли кунлар қолди. Суперлига мавзуси эса ҳанузгача янгиликлар лентасини тарк этгани йўқ.
Сир эмаски, жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарлик кўриш замирида 2025 йил учун ўзига хос яхши режаларни амалга оширишга киришишди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789