Мислсиз қаҳрамонлик, иккинчи томондан эса...
МАЙДОН ЎЙИНЧИСИ ДАРВОЗАДА ТУРДИ ВА «ЖИРОНА»НИ ИСПАНИЯ КУБОГИДАН ЧЕТГА «УЛОҚТИРДИ».
Аббос Файзуллаев барчаси ҳақида – Акинфеев, Европага кетиш, Холандникига ўхшаш кўзойнаклар...
Аббос Файзуллаев - РПЛнинг энг ёрқин футболчиларидан бири. 21 ёшли йигит аллақачон ЦСКА клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси етакчилари қаторига қўшилди. У бир қатор халқаро турнирлар, жумладан, Париж Олимпиадасида қатнашишга ҳам улгурди. Деярли ҳар ой Аббоснинг Европага йўл олиши ҳақида янги хабарлар чиқмоқда. Осиёнинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси мақоми Файзуллаевга нисбатан қизиқишни янада ошираётгани турган гап. Sport24 мухбирлари Москвада ҳамюртимиз билан учрашиб, унинг бугуни ва келажаги юзасидан атрофлича суҳбатлашишди.
Охирги 2 йилда атиги икки ҳафта таътил
- Аббос, ишларинг қандай?
- Яхши. Мавсумнинг қийин биринчи қисми якунланди ва ниҳоят, ҳордиқ чиқариш вақти етди. Жисмоний ва руҳий томондан тикланиш жуда муҳим, чунки охирги 2 йил давомида атиги икки ҳафта дам олдим.
— Терма жамоа туфайлими?
- 2022 йилнинг ёзида ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида, кейингисининг баҳорида биз ғалаба қозонган чемпионатда ўйнадим. Ўша йилнинг май ойида ёшлар миқёсидаги мундиалга бордик, яна бир ҳафтадан кейин CAFA кубоги бўлди. 2024 йилнинг қишида миллий жамоа, баҳорда эса яна ёшлар термаси билан Осиё кубогига бордим. Иккинчисида 2-ўринни эгаллаб, Париж Олимпиадага йўл олдик ва бу турнирда ҳам ўйнадим. Қисқаси, жадвал ақлдан озган даражада тиғиз эди. Гоҳида уйқудан туриб, бутун вужудим оғриётганини ҳис қилдим - шундай паллаларда машғулотларга чиқишни ҳам хоҳламасдим. Лекин ўзимни мажбурлашимга тўғри келарди.
—Бу босқичдан зарарсиз ўтишни қандай уддаладинг?
- Аввало, Аллоҳдан жароҳатлардан асрашини сўрайман. Шунингдек, тикланиш жараёнига диққат билан ёндашаман - массаж, совуқ душ, криосауна. Ҳар доим базадан охирги бўлиб чиқаман. Уйда ҳам турли фойдали матоҳлар бор: лимфадренажли шимлар, уқаловчи пистолёт ва кўк нурни фильтрлайдиган кўзойнаклар. Худди Холандники каби.
- Кўзойнаклар нечоғли ёрдам беради?
- Уларни ётишдан бир неча соат олдин тақиш керак. Натижада танангиз мелатонин ишлаб чиқаради, бу уйқуни яхшилайди. Шу тариқа тана енгилроқ тикланади. Бундан ташқари, ушбу кўзойнаклар кўзга ҳам дам беради. Фақат 1та шарт бор - уларни таққач, дастлабки 45 дақиқада бирор гаджетга қарамаслигингиз керак.
- Булар ҳақида қаердан билдинг?
- Кўзойнакларни илк марта Виктор Давила уйида кўргандим. Шунчаки, синаб кўрдим ва эффекти ёқди. Виктордан кўзойнакларни қаердан ва қандай сотиб олиш мумкинлигини сўраганимда, Россияга бундай маҳсулотлар етказиб берилмаслигини айтди. Хуллас, Давила терма жамоаси ихтиёрига борганида, Жанубий Американинг қайсидир жойидан кўзойнак олиб келди.
- Қойил...
— Менда уйқу тиниқлигини аниқлайдиган ва тананинг тикланиш фоизини ҳисоблайдиган Whoop билагузуги ҳам бор. Яна бир ажойиб матоҳ.
«Зенит» ва «Жирона» ўртасида танлов...
— Бир неча ҳафта олдин ОАВда «Монако» сени сотиб олишни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар чиқди. Князлик ҳудудидан уй топишга улгурдингми?
- Йўғ-е... Бу хабар биринчи марта янграганида, Мусаев ва Дивеев дарҳол ҳазилни бошлашди, ота-онам эса барча қариндошлар уларни табриклашга тушишганини айтишди. Лекин ўзим ҳаммани тинчлантиришга уриндим - барчасини интернетдан билдим, менда «Монако»нинг қизиқиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
— Умуман олганда, сўнгги вақтлар сени тез-тез Европага «юборишяпти»: «Бавария», «Вильярреал», «Реал Сосьедад», «Жирона», «Парма»... ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бундай ажиотаж босим юкламаяптими?
- Барчасига хотиржам қарайман. Албатта, бундай клубларнинг қизиқиш доирасига тушиш ёқимли - демак, ҳаммасини тўғри бажаряпман. Лекин хабарлар ҳақида кўп ўйласангиз, ўйин сифати пасаяди, барибир. Шунинг учун трансферимга боғлиқ турли гап-сўзларга ортиқча чалғимасликка ҳаракат қиламан. Агентларимга ҳам айтдим: «Мавсум давом этар экан, бошқа жамоалар қизиқиши ҳақида сўз очманг». Хуллас, агентлардан ҳеч нарса сўрамайман ва улар ҳам ҳам ҳеч нима демайдилар. Шуниси идеал ҳолат. Ҳозир ЦСКА футболчисиман, ҳаммаси ўзимга маъқул. Шундай экан, кейинроқ нима бўлишини вақти келганда билиб оламиз.
- Ўзинг Европага боришни хоҳлайсанми?
- Албатта. Мақсад шу. Лекин ҳаммасининг ўз вақти бор. Билишимча, ҳозирча ЦСКАга трансферим юзасидан Европа клубларидан расмий сўров тушмаган. Ҳаммаси гап-сўз даражасида.
- Хўш, қаерда ўйнашни хоҳлардинг?
- Испанияда. Аллоҳ насиб этса, «Барселона»да. Лекин топ-клуб эмас, балки ўртамиёна жамоада бошлашга ҳам розиман.
- Шахсий фикрингча, ҳозир трансферинг қанчага тортади?
— Трансфер баҳоси билан шуғулланувчи сайтда нархим 8 миллион евро эканлигини кўрдим.
— Сенингча, ЦСКА трансферингни қанчага сотиши мумкин?
- Оҳ, билмадим. Бу саволга жавоб беришим шарт ҳам эмас. ЦСКАда менга ишонишди ва имконият беришди. Клубни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Хуллас, таклиф ЦСКАга маъқул келсагина кетаман.
— РПЛнинг бошқа клубига ўтишинг ҳам мумкинми?
- Менимча, йўқ. ЦСКАда ўзимни яхши ҳис қиляпман, ҳаммаси маъқул. Шундай экан, Россия ичида ниманидир ўзгартиришдан қандай маъно бор?
— Агар «Зенит» сенга катта пул берса-чи?
- Нима?
— Шу клубни танлайсанми ёки дейлик, ўртача миқдорда маош берувчи «Жирона»ни?
- «Жирона»ни.
— Соф футбол нуқтаи назаридан Европада ўйнашга тайёрмисан?
- Ёзда тайёр эмасдим, бу - аниқ. Ҳозир эса билмайман. Ҳали жисмоний томондан яхшиланишим керак, ёздан буён бунинг устида мураббий билан қўшимча ишлаяпман. У ҳар ой алоҳида режа юборади. Йўқ, мушакларимни бўртиришни хоҳламайман, чунки бунда тезлик ва техник салоҳиятни йўқотаман. Лекин бақувватроқ бўлишим керак, барибир. Индивидуал машғулотлар ёрдам бераётгани сезилмоқда, нисбатан кучайдим. Бу майдонда ҳам кўринмоқда - деярли ҳар қандай якка курашларга қўшиляпман.
Онасининг орзусига яраша уй
— Бордию, тўсатдан «Монако»га ўтсанг, оилангни ўзинг билан олиб кетасанми?
- Албатта.
- Унда нега Москвага олиб келмадинг?
- Яқинларим бу ерда тез зерикиб қолишди. 1-2 ҳафта туришади, кейин Сирдарёни соғина бошлашади. Ахир барча қариндошлар ва дўстлар у ерда...
— Онанг уй бекаси, отанг эса дорихонада ишлашини айтгандинг. Ҳали ҳам шундайми?
- Ҳа. Аммо даромад катта эмас, фақат ўзи учун эрмак. Уйимиз ёнида бино бор - бу дорихона. Қўнғироқ бўлса, отам чиқиб савдо қилади. Қисқаси, севимли машғулотдек. Ота-онамга 13 ёшли укам ўқийдиган Тошкентга кўчиб ўтишни таклиф қилдим. Аммо отам хоҳламайди, унга сокинлик ёқади.
— Ота-онангга берган энг яхши совғанг нима?
— Тошкентдан уй. Онам ҳамиша ўз уйига эга бўлишни ўйлаган. Имконият туғилиши билан унинг орзусини рўёбга чиқардим. Ҳозир ўша уйда укам ва акам туришади.
— Ижтимоий тармоқларда ярим миллион обуначига эгасан. Ҳозир Ўзбекистонда президентдан кейинги энг машҳур шахсмисан?
- Хо-хо, менимча, ошириб юборяпсиз. Бизда кўплаб ажойиб қўшиқчилар ва актёрлар бор, улар менга нисбатан машҳурроқ, албатта. Дарвоқе, хонанда Ғафур ва рэпер Конста билан яқин алоқадаман. Иккинчиси ҳам сирдарёлик - ҳамшаҳармиз. Ҳалигача унинг концертига тушмоқчиман, аммо вақт тўғри келмаяпти.
— Умуман, бирор марта концертга борганмисан?
- Йўқ.
- Қанақасига?
— Тушунарлики, футболчиларда тақвим жуда зиқ. Баҳорда Баста концертига деярли тушгандим, лекин «Ахмат» билан ўйинда сариқ карточка олдим...
- Бунинг қандай алоқаси бор?
- «Спартак» билан навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишим ойдинлашгач, терма жамоага эртароқ чақирилдим. Кейин атайин карточка олганим ҳақида гапиришди. Бунинг таъсирида чиптам ёниб кетди (кулади).
- Кел, яна машҳурлигингга қайтсак: Ўзбекистонда сени кўпчилик танийдими?
— Ҳа, тез-тез ёнимга келиб, суратга тушишади. Муассасаларда илтифот кўрсатишлари мумкин. Энг кулгили томони, мутлақо нотаниш кишилар ҳам ўзларини менинг холам ёки амаким сифатида таништиришлари ҳеч гап эмас. Боз устига, ҳақиқий қариндошларим билан суҳбатда (кулади).
— Москвада ҳам сени танишадими?
— Баъзан, лекин Москва катта шаҳар, машҳурлик Ўзбекистондагидек билинмайди. У ерда мени деярли ҳамма билади. Ресторанга хотиржам кириш имконсиз, кимдир таниб қолади ва албатта, ёнингга келади.
- Суратга тушишдан бош тортадиган йигитга ўхшамайсан...
- Шундай, рад этмайман.
- Бу жонингга тегмайдими?
— Йўқ, лекин бир сафар Ўзбекистонда ҳурматсизлик қилишган ҳолат ҳам рўй берганди.
- Батафсилроқ айтсанг...
— Ресторандаги кечки тамадди вақти қўшни столдагилар суратга тушишни сўрашди. Албатта, рози бўлиб, ўрнимдан турдим. Шунда умумий суратга тушиш учун ўз столларига яқинлашишимни сўрашди - каттагина компания бор эди. Қисқаси, яқинлашганимда, улар овқатланишда давом эттишди, туришгани ҳам йўқ. Ваҳоланки, ўзлари суратга тушишни сўрашганди.
- Хунук ҳолат.
- Улар бирга ўтиришни таклиф қилишди, лекин рад этдим. Шундан кейингина жойларидан қўзғалишди.
— Уларга нимадир дедингми?
- Ҳеч нарса деёлмадим, ёшлари мендан катта эди. Шундай менталитет, ҳурматни сақлаш керак.
- Ёш футболчилар шон-шуҳратга бурканишса, кўпинча «юлдуз» овлашга тушишади. Оддийликни сақлаб қолганингга нима ёрдам беради?
- Ота-онам ва тоғам шундай тарбиялашган - бу асосийси. Қолаверса, бирор нарсага эришганим ҳурматсизлик қилишим кераклигини англатмайди-ку.
Давоми газетамизнинг кейинги сонларида.
ХУРШИДБЕК тайёрлади
МАЙДОН ЎЙИНЧИСИ ДАРВОЗАДА ТУРДИ ВА «ЖИРОНА»НИ ИСПАНИЯ КУБОГИДАН ЧЕТГА «УЛОҚТИРДИ».
Янги 2025 йил кириб келишига саноқли кунлар қолди. Суперлига мавзуси эса ҳанузгача янгиликлар лентасини тарк этгани йўқ.
Сир эмаски, жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарлик кўриш замирида 2025 йил учун ўзига хос яхши режаларни амалга оширишга киришишди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789