Де Хеага жиддий рақобатчи топилди

Де Хеага жиддий рақобатчи топилди

«Интер» дарвозабони Андре Онана фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.

The Guardian нашри хабарига кўра, Давид Де Хеанинг беқарор ўйинлари фонида «МЮ» камерунлик футболчига қизиқиш билдирмоқда. Шунинг учун ҳам бош мураббий Эрик тен Хаг испаниялик дарвозабонга рақиб олмоқчи. Қайд этилишича, Онананинг ўзи ҳам «қизил иблислар» сафига ўтишга қарши эмас. Аввалроқ, 27 ёшли дарвозабонга Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эслатиб ўтамиз, Онана ўтган мавсум «Интер» сафида «А» сериянинг 24 ўйинида майдонга тушиб, 24та гол ўтказиб юборди ва 8та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.