Юрген Клопп: "Мени футбол шифокори деб чақиринг"
«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп 1 январдан «Ред Булл» футбол бўлимининг расмий раҳбари сифатида янги лавозимга киришди.
2006 йили Италия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган ва ўз даврининг энг кучли ҳимоячиларидан бири сифатида тан олинган Фабио Каннаваро ёрқин фаолияти давомида «Парма», «Интер», «Ювентус» ҳамда «Реал» каби нуфузли клублар шарафини ҳимоя қилган.
У совринларга тўла ёрқин футболчиликдан сўнг ўз салоҳиятини мураббийликда ҳам синаб кўришни хоҳлади, аммо дастлабки уринишлари унча муваффақиятли чиқмади. Мана, ҳимоячи ролида «Олтин тўп» ютган собиқ футболчи яқинда Загреб «Динамо»си бошқарувини қўлга олди. Демак, Каннаваро энди Хорватияда ишлайди. Қуйида унинг YouTube тармоғида Паоло Галло билан бўлган суҳбатидан эътиборга молик қисмлари ҳукмингизга ҳавола этилмоқда.
Каннаваро интервью аввалида «Парма»даги фаолиятига тўхталиб, УЕФА кубогида кузатилган зафарни эслади. У жумладан, ўша пайт клубни бошқарган Альберто Малезанини испаниялик Хосеп Гвардиолага қиёслади:
- «Парма» таркибида Тюрам, Креспо, Верона, Кьезадек ажойиб футболчилар жамланишганди. 1998 йили «Марсел»ни 3:0 ҳисобида енгиб, УЕФА кубогини қўлга киритганмиз. Соврин йўлида «Бордо», «Галатасарой», «Милан» ва ҳатто «Ювентус»га дарс берганимиз эсимда. Бироқ ўша мавсум «А» серияда чемпионликни қўлга киритолмадик, скудетто асосий рақобатчимиз «Ювентус»га насиб этди. Ўша вақт «Парма»ни Малезани усталик билан бошқарган. Ҳа, мураббийимиз ўтмишда футболчи бўлмаган, шунинг учун бу соҳада обрў қозониши жуда қийин эди. Амалда Малезани ҳар томонлама етук ислоҳотчи эканлигини исботлаганди. Уни бугунги «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиолага қиёслаш мумкин.
Фабио шунинг баробарида футболчилик фаолиятини «Наполи»да бошлагани ва «А» сериядаги дебюти «Ювентус»га қарши ўйинга тўғри келганини хотирлади:
- Унутимас лаҳзалар... Неаполь - она шаҳрим ва доимо «Наполи»га мухлислик қилганман. Ҳа, клубда кўп ўйнамадим, муҳими, унинг либосини кийиш орзум амалга ошди. Липпи? Биз бирга ишлаган вақт «Наполи»да иқтисодий чуқур инқироз бошланганди. Асосийси, мавжуд муаммоларга қарамай, мавсумни юқори суръатда ўтказиб, якунда УЕФА кубоги йўлланмасини қўлга киритгандик. Липпи шундан сўнг «Ювентус»-га йўл олди ва «Наполи» янада оғир аҳволда қолди. Марчелло кейинчалик мен ва оиламга Хитойда ажойиб тажриба олиш имкониятини берди. Айтиш мумкинки, у худди отамдек бўлиб қолган.
Ҳа, дарҳақиқат, Липпи билан илиқ муносабат Каннаваро фаолиятида катта ўрин тутди. Фабио «Парма» ва «Наполи»даги фаолиятидан кейин «Интер» либосини кийди:
- «Интер» сафига қўшилганимдан 2 ой ўтгач, жиддий жароҳат туфайли сафдан чиқдим. Ўша вақт кучли стресс таъсирида руҳий тушкунлик домида қолгандим. Тез орада оғриқни босувчи укол ёрдамида майдонга қайтдим ва бу катта хато бўлди. Жамоа бош мураббийи Роберто Манчини ва шифокорлар нега бунга йўл қўйиб беришганини ҳалигача тушунмайман. Зеро, етарли муолажа олмай туриб, яна 1 йил ўйнагач, оёғимнинг чамаси 75 фоизини ҳис қилолмай қолдим...
Каннаваро маълум муддатдан сўнг футболга қайтиш учун ўзида куч топди ва кутилмаганда, «Интер»дан «Ювентус»га ўтишни маъқул кўрди:
- Ўйлайманки, клубни алмаштиришга қарор қилиб, тўғри йўл тутдим. Ҳар ҳолда, бу фаолиятимга ижобий таъсир кўрсатди, Туриндаги илк мавсумдаёқ 38та ўйинда қатнашиб, атиги 3 марта карточка олдим... Кўпчилик «Ювентус»да ўйнаганим учун ҳакамлар мени аяшганини айтади, лекин жамоа ўйинида ҳақиқий тартиб ўрнатилганди. Энг қувонтирган томони, Тюрам, Буффон, Дель Пьеро ва Феррара билан яна битта клубда тўп сурдим. Яъни ўзимни худди «Парма»да ўйнаган вақтдагидек енгил ҳис қилдим.
Тушунарлики, Фабио фаолиятининг энг юқори чўққиси - бу ЖЧ-2006. Ҳар ҳолда, Италия миллий жамоаси мамлакат футболидаги коррупцион можарога қарамай, жаҳон чемпионатида ғалаба нашидасини сурганди:
- Ҳозир ўша мундиалдан олинган фотосурат ёки видеолавҳаларни кўрсам, дарров ўзгача туйғулар қуршовида қоламан. Негалигини билмайман, балки ёшим ўтиб бораётгани учундир... Турнирга боғлиқ энг яхши хотира - бу Дортмундда мезбон Германия термасига қарши кечган ярим финал ўйини. Ўта мураккаб учрашув, ғалаба йўлида бор кучимизни сарфладик, учрашувдан кейин ҳатто қадам босишга ҳам мажолимиз қолмаганди. Лекин меҳмонхонага қайтиб, ташқарида ғалабани нишонлаётган минглаб италиялик мухлисларни кўришимиз билан чарчоқ ўз-ўзидан қаергадир ғойиб бўлганди. Нақадар ёқимли лаҳзалар...
Фабио интервью якунида айнан мундиалдаги зафар таъсирида «Олтин тўп» ютганини алоҳида таъкидлади:
- Очиғи, сўровда ғалаба қозонишим мумкинлигини умуман ўйламагандим, чунки «Олтин тўп» одатда ҳимоячиларга берилмайди. Менимча, жаҳон чемпионатидаги ғалаба туфайли ушбу нуфузли совринни қўлга киритдим. Ҳа, бунда «Ювентус»даги ўйинларим ҳам катта роль ўйнагани тайин, лекин ЖЧ-2006 натижаси оғирроқ тош босди, барибир.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп 1 январдан «Ред Булл» футбол бўлимининг расмий раҳбари сифатида янги лавозимга киришди.
АПЛда кутилмаган ҳодисалар рўй бермоқда. «Тоттенхэм»даги фаолияти туфайли Нуну Эшпириту Санту обрў-эътиборидан жудо бўлди.
Мафтуна Шойимова! Балки ҳайрон қолаётгандирсиз, муҳтарам мухлис! Абдуқодир Ҳусанов, Aббос Файзуллаев ёки Элдор Шомуродов эмас, нега энди Мафтуна Шойимова?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789