Моурино "Фенербахче"дан Фати билан шартнома имзолашни сўради

Моурино "Фенербахче"дан Фати билан шартнома имзолашни сўради

Португалиялик мутахассис испаниялик вингерга жуда муҳтож.

 ОАВ хабарига кўра, Жозе Моурино "Фенербахче" раҳбарларига "Барселона" вингери Ансу Фати билан шартнома имзолаш илтимоси билан мурожаат қилган. 

 Истанбул гранди мураббийининг талабларини қондиришга тайёр. Турклар испанияликни ижарага олишга ҳаракат қилади. Шу билан бирга, манбанинг ёзишича, Фати «Барселона»ни тарк этишни истамаяпти. 

 Аввалроқ каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчини тўрт марта қайдномага киритмаганди. Испаниялик футболчи Чемпионлар лигасининг 7-турида "Бенфика"га (5:4) қарши ўйинда захирада қолди. Умуман олганда, вингер жорий мавсумда “кўк-анорранглилар” сафида 8та ўйин ўтказди ва бирорта самарали харакатни амалга оширмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.