“Реал” қизиқаётган Уокер А Серияга кўчиб ўтмоқчи

“Реал” қизиқаётган Уокер А Серияга кўчиб ўтмоқчи

«Милан» раҳбарияти «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ўз сафига қўшиб олиш бўйича ҳаракатни тўхтатди. Бунга футболчининг маоши катталиги сабаб сифатида келтирилмоқда.

Қолаверса, “россонерилар” бу мавсумда фақат бир нафар инглиз футболчисини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгалиги учун «Юнайтед» форварди ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер ўртасида танлов қилишга мажбур бўлган. Якунда клуб Кайл Уокерни таклиф этишга қарор қилган.

«Сити» билан хайрлашиш арафасида турган Уокер «Милан» сафига эркин агент сифатида ёки ижара асосида келиб қўшилади. Инсайдер Фабрицио Романога кўра, англиялик 34 ёшли ҳимоячининг вакиллари Италия клуби раҳбарияти билан музокарани ижобий якунлаш арафасида турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.