АНА, ХОЛОС! Ҳой, ҳали ўйин якунланмади-ку...
Боливия футболида навбатдаги ғаройибот.
Яшин тезлигида ўзгариб турадиган ҳозирги замонда вақтинчаликдан доимийроқ нарса йўқ ибораси актуал бўлиб қолди.
Хусусан, футбол мураббийларининг фаолияти аввалгидан янада қисқароқ. Ҳар қандай жамоада 5 йилдан кўпроқ ишлаган мураббий бугунги кадрлар қўнимсизлиги даврида ўта нодир намуна бўлиб қолмоқда. Бироқ мавжуд умумий мойиллик орасида истиснолар ҳам топилади. Европада ўз клубларида катта стажга эга бўлган амалдаги «динозаврлар» рўйхатини тобора ошиб бориш тартибида жойлаштирдик.
Сергей СЕМАК - 6,5 йилдан бери «Зенит»да
Шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган
«Уфа»дан «Зенит»га ўтган мутахассис жамоани мунтазам равишда РПЛ шоҳсупасига олиб чиқиш асносида ўзи клуб тарихидаги энг совриндор мураббий мақомини қўлга киритди. Бир қарашда Семакнинг Санкт-Петербургдаги позицияси мустаҳкамдек кўринсада, жамоа ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда фақат юксак чўққиларни кўзлашини унутмаслик лозим. 100 йиллик юбилейи арафасида чемпионлик унвонини вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.
Жан Пьеро Гасперини - 8,5 йилдан бери «Аталанта»да
Шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган
Нафақат Бергамо, балки бутун Италия футболининг афсонаси. Жан Пьеро раҳбарлигида «Аталанта» «А» Сериядаги ўртамиёна жамоа сирасидан кальчонинг байроқдори даражасига кўтарилди. ЕЧЛда иштирок этиш унинг одатий юмуши бўлиб қолди. Бергамоликларнинг муваффақиятларидан ташқари, Гасперини жуда кўп шогирдларини уларнинг терма жамоалари учун кашф этди, унинг бошқарувида энг нўноқ ўйинчи ҳам юксак савия соҳибига айланди. Шунингдек, италиялик мутахассисдан тажриба ўрганиш илинжида навбатга турган касбдошларининг сафи кенгайиб кетди. Унинг ўзига хос прессинг услуби эса, ҳатто футбол тактикасини фарқлай олмайдиган содда мухлислар учун визит карточкаси бўлиб қолди.
Хосеп Гвардиола - 8,5 йилдан бери «Манчестер Сити»да
Шартнома 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган
Айни паллада ўта мураккаб даврни бошдан кечираётган буюк мураббийлардан бири. Пепнинг бошчилигида «шаҳарликлар» мунтазам равишда АПЛ чўққисини забт этишдан ташқари, миллий ва еврокубок мусобақаларида ҳам ғолиб чиқишди. Шунингдек, янги рекордлар ўрнатишни ҳам унутишмади. Бироқ ҳозир Гвардиола сўнгги 2 ой ичидаги тушуниб бўлмайдиган салбий натижалар туфайли мушкул ҳолатга тушиб қолди. Рўйхатимиздаги касбдошлари орасида унинг мураббийлик фаолияти қил устида турибди. Ҳаёт - энг яхши драматург.
Диего Симеоне - 13 йилдан бери «Атлетико»да
Шартнома 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган
«Эль Чоло» даврида «матрасчилар» вақти-вақти билан гоҳ «Реал» ва гоҳ «Барселона»ни тахтдан ағдариб, испан футболи чўққисини забт этдилар. Бундан ташқари, мадридликлар 4та еврокубокни қўлга киритиб, 2 марта ЕЧЛнинг финалида майдонга тушдилар. Ана шу самарали хизматларининг маҳсули сифатида Симеоне футбол оламидаги энг кўп иш ҳақи оладиган мураббий мақомига эришди.
Франк Шмидт - 17 йил, 3 ойдан бери «Хайденхайм»да
Шартнома 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган
«Кўҳна қитъа»нинг амалдаги «энг умрбоқий» мураббийи меҳнат шартномасига асосан Бундеслигада фаолият юритмоқда. Аслида, Франк Шмидт «Хайденхайм»ни «Хайденхайм»ни шаклланган пайтидан бери бошқармоқда. Бу шаҳарга футбол 1911 йилда кириб келган, 2007 йилда эса клуб Регионал лигада тўп суриш учун лицензия олиш мақсадида Heidenheimer SB компаниясидан ажралиб чиққанди. 2023 йилда «Хайденхайм» Иккинчи Бундеслигада ғолиб чиқди, олий дивизиондаги дебют мавсумини 8-ўринда якунлаб, еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритди. Ҳозир жамоа ишончли тарзда ЕКЛнинг баҳорги босқичига йўлланма олди. Қўлга киритилган мазкур муваффақиятларга жамоа Франк Шмидтнинг бевосита раҳбарлигида эришди.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Боливия футболида навбатдаги ғаройибот.
Машҳур «сўйлоқ» - Роналдо Бразилия футбол конфедерацияси президенти лавозимига қўл чўзмоқчи
Ақлга сиғдириш қийин, лекин бу факт: германиялик Ханс-Дитер Флик статистик рақамлар бўйича «Барселона»нинг охирги йиллардаги энг ёмон бош мураббийи бўлиб турибди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789