МУРАББИЙЛАР: "Энг умрбоқий" коачлар
Яшин тезлигида ўзгариб турадиган ҳозирги замонда вақтинчаликдан доимийроқ нарса йўқ ибораси актуал бўлиб қолди.
Машҳур «сўйлоқ» - Роналдо Бразилия футбол конфедерацияси президенти лавозимига қўл чўзмоқчи
«Интер», «Барселона» ва «Реал» клублари ҳаётида ёрқин из қолдирган собиқ ҳужумчи жумладан, Хосеп Гвардиолани охирги йиллар ишлари унча юришмаётган Бразилия миллий жамоаси бош мураббиийи ролида кўрмоқчи. Хуллас, агар каталониялик мутахассис Жанубий Америкада ишлашга розилик берса, у «сўйлоқ»нинг янги лойиҳасида ўта муҳим ижрочига айланади.
ОРЗУ МИСОЛИ БОҒЛАМ
Хосеп Гвардиоланинг Бразилияга йўл олиши ҳақидаги гап-сўзлар бугун ёки кеча чиққани йўқ, бунга анча бўлди. Бироқ Пеп ҳозирча «Манчестер Сити»дан кетишни ўйламаяпти. Diario Sport нашри маълумотига биноан айтсак, энди Роналдо каталонияликнинг Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланишини ўз лойиҳаси муҳим банди сифатида кўрсатмоқда. Умуман, собиқ ҳужумчи ушбу масалани анчадан буён испаниялик мутахассиснинг ўзи билан ҳам муҳокама қилмоқда. «Сўйлоқ» жумладан, Гвардиоланинг акаси билан доимий алоқада. Тўғри, ҳозирча мураббий ҳеч қандай жавоб бергани йўқ, унинг вакиллари ҳам. Бразилия футбол конфедерациясининг амалдаги президенти Эдналдо Родригеснинг шартномаси муддати 2026 йилнинг март ойида якунига етади. Янги сайловлар айнан ўша вақт, яъни АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган ЖЧ-2026 стартидан бир неча ой аввал бўлади. Хуллас, Роналдо ҳам ўз номзодини илгари сурмоқчи.
Хосепнинг уммон ортига йўл олиши хусусидаги гап-сўзларга қайтсак, бразилияликлар испанияликка илк марта 2022 йили мурожаат қилишди. Бироқ томонлар келишувга эришолмаган ва якунда миллий жамоа бошқаруви Доривал Жуниорга топширилган эди. The Athletic маълумотига кўра, 2024 йили ҳам Гвардиолага Бразилиядан тез-тез қўнғироқ бўлган. Бунда мураббийга «пентакампеонлар»ни ЖЧ-2030га тайёрлаш лойиҳаси устида шуғулланишини таклиф этишган. Бироқ испаниялик мутахассис ҳали-ҳануз аниқ жавоб қайтаришдан қочмоқда. Гвардиола жумладан, «Манчестер Сити»нинг ноябрь ойи аввалидаги шармандали мағлубияти (ЕЧЛда «Спортинг»дан 1:4 ҳисобида)дан кейин аламли оҳангда гапирганди: «1:4 - жуда оғриқли натижа. Демак, ҳозирги ҳолатда Бразилия миллий жамоаси учун муносиб номзод эмасман. Айни пайт «Сити»ни топ-даражага қайтариш хусусида ҳар қачонгидан-да кўпроқ бош қотиряпман». Бундан ташқари, мураббий ёзда бошқа терма жамоа бошқарувини қўлга олиш имкониятига эга бўлди, фақат... Нуфузли манбалар хабарига қарасак, Англия термаси аввалига каталониялик мутахассис хизматига қизиқиш билдирган, бироқ ижобий жавоб берилмагач, инглизлар Томас Тухель номзодини танлашган.
Ўзи Пеп «Манчестер Сити»дан қачон кетмоқчи? Кўплаб совринларни қўлга киритган малакали мураббий 9 йилдан буён Манчестерда ишламоқда. Қолаверса, Гвардиола яқиндагина амалдаги шартномаси муддатини 2027 йилнинг ёзигача узайтирди. Ваҳоланки, унинг олдида фаолиятини давом эттириш учун турли вариантлар жуда кўп эди. Келишувга эришилганидан кейин эса «Манчестер Сити»нинг ишлари бирдан мислсиз даражада орқага кетди. Орада 13та ўйинда атиги 1та ғалаба, 3та дуранг ва 9та мағлубият қайд этилди. Агар кимдир олдинроқ Гвардиола «Сити»си шундай омадсиз даврни бошдан ўтказиши мумкинлигини айтганидами, ҳамма уни чинакам телбага чиқариши тайин эди. Хуллас, натижаларнинг кескин ёмонлашгани Гвардиола - «Манчестер Сити» ҳамкорлиги муддатини қисқартирар балки... Лекин Пепнинг Манчестердан тўғри Бразилия термасига йўл олиши эҳтимоли жуда паст, барибир. Зеро, футбол конфедерациясининг амалдаги раҳбари Карло Анчелотти томон кўпроқ кўз тикмоқда. Шу ҳолатни инобатга олсак, Хосеп навбатдаги жамоада иш бошлашдан олдин маълум вақт ҳордиқ чиқариши мумкин. У 2012 йили «Барселона»дан кетганида, худди шундай қилганди. Яъни «Бавария»ни мавсум-2013|2014 арафасида ўз қаноти остига олган, унгача эса ижодий танаффусда куч тўплаганди. Масаланинг яна бир нозик томони - бу «Манчестер Сити» 2009|2010 - 2017|2018 йиллар мавсумлари оралиғида йўл қўйган 100тадан ортиқ молиявий қоидабузарликларга оид текширув қандай якун топиши. Агар мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни айбдор топса, клуб жаримага тортилиши, ҳатто АПЛдан тўлиқ четлатилиши мумкин. Бундай тақдирда тан олинган мураббий жамоадан вақтлироқ кетиши ҳеч гап эмас. Умуман, ҳозир Гвардиоланинг бутун фикру-хаёли бошқа муаммолар билан банд. «Шаҳарликлар» кетма-кет омадсизликларга юз тутишгач, мураббий кучли босим остида қолди табиий равишда. Ахир каталониялик мутахассиснинг туманли ўлкадаги фаолиятида бу қадар ёмон давр кузатилган эмасди.
«ВАЛЬЯДОЛИД»ДАН ВОЗ КЕЧИШ
Роналдога келсак, бразилиялик афсона 2026 йилнинг март ойига белгиланган сайловларда қатнашиш учун ўзига тегишли барча футбол активларидан қутулиши керак. «Сўйлоқ» ҳозирча «Крузейру» акцияларини сотиб бўлди, энди қарамоғида «Вальядолид» қолди. Роналдо Испания клубидан ҳам яқин орада қўл узмоқчи, айни пайт потенциал харидорлар билан музокара бошланган. «Менда янги йўналиш бўйича ҳаракатланиш учун юзлаб сабаб бор. Асосийси - Бразилия футболи бутун дунё бўйлаб яна қадрланишини истайман. Кўчаларда одамлар мени тўхтатиб, қайта ўйнашимни сўрашяпти ҳатто. Бинобарин, миллий жамоа ҳолати яхши эмас - майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Бу федерациялар ва клублар президентларини учун чорлов. Ҳа, CBF (Бразилия футбол конфедерацияси) бошқарувини қўлга олмоқчиман. Ҳозир ажойиб режаларга эгаман. Лекин аввало, менга овоз берувчилар билан алоҳида гаплашиб олишим керак», - дейди Роналдонинг ўзи.
«Вальядолид» билан 6 йиллик ҳамкорлик. Роналдо испан клубининг 51 фоиз акциясини 2018 йили сотиб олганди. «Сўйлоқ» бошқарувидаги дастлабки 2 йилда камтарин клуб тараққиёти чиндан ҳам, ҳаммани лол қолдирди. Бразилиялик функционер клуб зиммасидаги қарзни деярли узди (22 млн. евродан атиги 3 «лимон» қолди), шунинг баробарида «Хосе Соррилья» стадионини янгилаш йўлида ҳам бинойидек сарфлади. Асосийси, Роналдо клуб академияси ва инфратузилмасини юксалтириш, «Вальядолид» брендини халқаро тадбирлар орқали олға суриш ҳаракатини ҳам бошлаганди. Бироқ нимадир нотўғри кетди ва «Вальядолид» лифт-жамоага айланиб қолди. Роналдо даврида жамоа ҳатто Учинчи дивизионга тушиб кетиш хавфи остида қолди. «Вальядолид» мухлислари бразилияликдан истеъфо сўрашганида эса, у 2023 йилги еврокубоклар йўлланмасини ваъда қилди. Вақт ўтиши билан эса соҳибнинг лойиҳадан кўнгли совуди, чоғи. Бразилиялик 2023 йилнинг ёзидаёқ «Вальядолид» билан хайрлашиши мумкин эди, аммо якунда америкалик сармоядорлар илгари сурган қиймати 80 миллион еврога тенг тайёр келишувдан воз кечди.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Яшин тезлигида ўзгариб турадиган ҳозирги замонда вақтинчаликдан доимийроқ нарса йўқ ибораси актуал бўлиб қолди.
Боливия футболида навбатдаги ғаройибот.
Ақлга сиғдириш қийин, лекин бу факт: германиялик Ханс-Дитер Флик статистик рақамлар бўйича «Барселона»нинг охирги йиллардаги энг ёмон бош мураббийи бўлиб турибди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789