Наҳотки энг ймони Флик бўлса?

Наҳотки энг ймони Флик бўлса?

Ақлга сиғдириш қийин, лекин бу факт: германиялик Ханс-Дитер Флик статистик рақамлар бўйича «Барселона»нинг охирги йиллардаги энг ёмон бош мураббийи бўлиб турибди.

Қанақасига? Ахир сўнгги турлар-даги омадсизликларга қарамай, Каталония жамоаси ҳамон Испанияда чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторида бормоқда-ку...

Ҳа, Ханс-Дитер Флик «Барселона»си даҳшатнамо старти билан барчани чўчитиб юборгани рост. Ҳатто «Реал»ни ҳам (ҳар ҳолда, «Мадрид» азалий рақибидан 4та жавобсиз гол қабул қилиб олди, боз устига, ўз майдонида). Бироқ германиялик мутахассис яратган «машина» 2024 йилнинг охирги ойларида тезликни кескин пасайтирди. Оқибатда қисқа вақтда Фликнинг эртакнамо статистикасидан асар ҳам қолгани йўқ. 

Рақамларда айтсак, ҳозирда Флик бошқарувида мағлубият билан хотима топган ўйинлар 25 фоизга етди. Бу эса «Барселона»ни шуғуллантирган охирги 4 нафар бош мураббий томонидан қайд этилган энг ёмон кўрсаткичдир. Дейлик, Фликнинг ўтмишдоши Хави жами ўйинларнинг атиги 15 фоизида мағлубиятга йўлиққан эди. Ҳа, фактлар шундай ўжар бўлади. Тасалли шуки, Ханс-Дитерда ушбу статистикани яхшилаш имконияти бор.