Санжар Шораҳмедов - "Хоразм" футболчиси!

Санжар Шораҳмедов - "Хоразм" футболчиси!

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Хоразм» тажрибали футболчи билан шартнома имзолади

Суперлигага йўлланмасини нақд қилган хоразмликлар Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси Санжар Шораҳмедов билан шартнома тузганини эълон қилди.

34 ёшли футболчи ўтган мавсум «Динамо» сафида ўтказди. Ярим ҳимоячи самарқандликлар сафида 26та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди.