Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойда ўз тенгқурлари билан куч синашди

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойда ўз тенгқурлари билан куч синашди

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойда Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун ёшларимиз хитойлик тенгдошларига қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг катта қисмида 2:0 ҳисобида олдинда борган ёшларимиз сўнгги дақиқаларда 2 та гол ўтказиб юборди ва беллашув 2:2 ҳисобида якунланди. Баҳс сўнггида жамоалар ўзаро пенальтилар сериясида иштирок этди ва унда ёшларимиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон U-20 — Хитой U-20 2:2

ГолларАсилбек Жумаев, Дилшод Абдуллаев.

Ўзбекистон U-20: Собиров, Аҳмаджонов, Ризоқулов, Абдуллаев, Хайруллаев, Тўлқинбеков, Каримов, Ўринбоев, Саидов, Тухсанов, Жумаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзаев, Ҳайдаров, Саиднуруллаев, Комилов, Жуматов, Зоҳидов, Файзуллаев, Реимов, Фомин

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.