Винисиус “Ал-Аҳли”нинг қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди

Винисиус “Ал-Аҳли”нинг қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди

"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси умумий босқичи 7-тур "Ред Булл Залсбург"га қарши учрашувдан сўнг (5:1) ўз келажаги ҳақида гапириб ўтди.

 "Менинг келажагим - "Реал Мадрид!" Севимли клубим билан 101та гол урганимдан хурсандман. Мен бу ерга болалигимда келганман ва клубда тарих яратиш имконияти мени дунёдаги энг бахтиёр инсонлардан бирига айлантиради. Бу кўрсаткичга эришишимга ёрдам берган барча жамоадошларимга раҳмат. Яшасин Мадрид! (асл кўринишда - Ҳала Мадрид! - "Реал Мадрид" мухлисларининг анъанавий қўшиғи деди футболчи.

 Аввалроқ бразилиялик вингернинг вакиллари Саудия Арабистони клублари билан алоқаларни давом эттираётгани ҳақида хабар берилганди. Мадрид клуби эса, Винисиус билан шартномани яхшиланган шартлар асосида узайтирмоқчи. 

 Эслатиб ўтамиз, “Залсбург”га қарши ўйинда 24 ёшли бразилиялик вингер “Лось-Бланкос” таркибида барча турнирларда ўзининг 100 ва 101-голларини киритди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.