Search

Виржил ван Дейк Исак ва Экитике ҳақида фикр билдирди

“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоа сафига ёзда келиб қўшилган Исак ва Экитике ҳақида фикр билдирди.

«Исак ажойиб якунловчи. Агар унинг ҳужумни якунлаш кўникмаларига қарасангиз — бош билан зарба, чап оёқ, стандарт вазиятларда узатмани гол билан якунлаш — ҳозирги пайтда у мукаммал ҳужумчи. Шунингдек, Уго Экитике ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин. Улар бир-биридан унча фарқ қилмайди, жуда яхши тўп назоратига эга, шериклар билан ўйнай олишади, тезликлари бор — замонавий ҳужумчидан талаб қилинадиган ҳамма нарса мана шу. Икковлон ҳақиқий хавф ва яхши томони шундаки, улар ҳозир мен билан бир жамоада тўп суришмоқда» - деди футболчи.

Related to this topic: