18 «ЛИМОН»ГА ВИЛЛА

18 «ЛИМОН»ГА ВИЛЛА

«МЮ» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалиядаги энг қимматбаҳо вилла соҳибига айланди. The Sun хабарида айтилишича, ушбу турар-жой пойтахт - Лиссабондан 40 дақиқалик масофа узоқликдаги нуфузли ҳудудда жойлашган.

Ер майдони 2720 квадратҒметрга тенг кошона 3 қаватдан иборат. Роналду ер сотиб олиш ва вилла қурилишига 18 миллион евро сарфлаган. Таъкидланишича, Криштианунинг янги уйи Португалияда энг қимматбаҳо кўчмас мулк ҳисобланади. Умуман, вилла кейинги йилнинг бошида яшаш учун тўлиқ тайёр бўлади. ОАВ тахминича, Роналду Лиссабондан бежиз бундай қимматбаҳо турар-жой сотиб олмади. Яъни бу унинг қадрдон клуби - «Спортинг»га қайтишни ўйлаётганидан нишона сифатида баҳоланмоқда.