593 МИЛЛИОН СЎМЛИК ҚАРЗДОРЛИК ҲАЛ БЎЛДИ...

593 МИЛЛИОН СЎМЛИК ҚАРЗДОРЛИК ҲАЛ БЎЛДИ...

«Бухоро» жамоанинг собиқ дарвозабонлар мураббийи билан ҳисоб-китоб ишларини ҳал қилди. Бу ҳақда ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев маълумот берди:

 «11 апрель кунги келишув ўлароқ, «Бухоро» тожикистонлик дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев билан ниҳоят, келишувга эришди. Унга кўра, Тўйчиев ФИФА орқали талаб қилган сумманинг тўртдан уч қисмидан воз кечди. Жамоа бунга қадар тожикистонлик Далер Каёсов ва Тоҳир Малладўстов масаласини ҳал этганди», - деди Диёр Имомхўжаев. Аввалроқ клуб матбуот хизмати мураббий «Бухоро»дан ФИФA орқали 593 миллион сўм талаб қилаётгани ҳақида маълумот берганди. 

Умуман олганда, «Бухоро» раҳбарияти жамоанинг эски қарзини ёпиш масаласида жонбозлик кўрсатмоқда. Маълум қилинишича, ўтган йилнинг декабрь ойида мавжуд 5,5 млрд. сўм миқдоридаги қарз ҳозирда 2 млрд. сўмга қисқартирилди. Бунда Усмон Тошев, Бахтиёр Дадаматов, Далер Каёсов, ва Алишер Тўйчиев билан келишувга эришилди. Клуб шунингдек, футболчилар Тоҳир Маладўстов, Раҳат Жапаров ва Марко Милич олдидаги қарздорликни бартараф этиб, трансфер тақиқидан қутулди. Қолаверса, ФИФАга 2019 йилдан буён «судралиб келинган» 2000 франк миқдоридаги жарима тўланди. Яна меҳмонхонлар олдидаги 700 млн. сўмлик қарз ҳам ёпилди. Бундан таш­қари, аёллар жамоасига тўланмаган 6 ойлик маош, ходимлар иш ҳақидан қолган 8 ойлик қарз узилди.

Айтганча, 

ПФЛ ишчи-гуруҳи 11 апрель куни Бухорода бўлиб, «Марказий» стадион ҳолатини ўрганди. Шунингдек, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов қабулида бўлиб, «Бухоро» клубидаги муаммолар ва уларнинг ечими борасида суҳбатлашди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фозилов билан учрашувда эса клуб келажаги, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди. Таъкидланишича, «Бухоро» стадиони майдони 25 апрелга қадар тўлиқ тайёр бўлади. Шундан келиб чиқиб, 29 апрель кунига белгиланган Про лига 6-тури доирасидаги «Бухоро» — «Хоразм» ўйинини асосий аренада ўтказиш бўйича келишиб олинди. Айни вақт стадионни тайёрлаш борасида бошқа ишлар давом этмоқда. «Бухоро» стадиони прожекторлари ОФКнинг минимал талабига жавоб беради. Чунончи, прожекторлар ўртача 1832 люкс ёруғлик тақдим эта олади. Бу ОЧЛ учун талаб қилинадиган минимал кўрсаткичдир. Бухоро ҳокими томонидан тегишли ташкилотларга 26 апрелга қадар майдоннинг ёруғлик етиб борувчи нуқталарини яхшилаш бўйича топшириқ берилди. Маълумот учун, Ўзбекистонда прожектори энг яхши стадион «Бунёдкор» бўлиб, унинг қуввати 2400 люксга тенг. Кейинги ўринларда «Қизилқум» (2200 люкс), «Сўғдиёна» (1900 люкс) ва «Турон» (1900 люкс) клублари ареналари туради. Демак, «Бухоро» стадиони талаб этилган созламалардан кейин бу борада мамлакатнинг 5-рақамли аренасига айланади.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.