«974» аренасини бузиш бошланди

«974» аренасини бузиш бошланди

«974» стадионида жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган еттита ўйин якунланди.

Эндиликда 974та контейнердан иборат бу арена демонтаж қилинади. Жараён чоршанба куни бошланди. Тегишли ишларни амалга ошириш учун аллақачон стадионга жиҳозлар келтирилган. Айтиш жоизки, Бразилия терма жамоаси футболчилари ўйинлардан биридан сўнг ушбу майдондан шикоят қилганди. Уларни майсазорнинг сифати тўлақонли қониқтирмади. Бразилия терма жамоаси вакиллари аренанинг чим қоплами ёмон эканлигини таъкидлашди. ЖЧ-2022нинг навбатдаги ўйинлари 9 ва 10 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ўша кунлари турнирнинг 1/4 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.