"А" ҳарфи билан бошлангани учун...

"А" ҳарфи билан бошлангани учун...

АПЛ 13-туридан сўнг турнир жадвалида нодир ҳолат юзага келди (албатта, 1-2 эмас, 13тадан ўйин учун)

Оддий айтганда, 2-3-ўринлардаги "Арсенал" ва "Челси"нинг барча кўрсаткичлари тенг бўлиб қолди - 7тадан ғалаба, 4тадан дуранг, 2тадан мағлубият ва 25тадан очко. Голлар нисбатида ҳам фарқ йўқ - 26-14. Шу ҳолатда АПЛ регламентининг бир ажиб бандига мувофиқ, "Арсенал" 2-ўринга, "Челси" эса кейингисига қўйилди расман.

Маълум бўлишича, АПЛ регламентида икки ёки кўпроқ жамоанинг барча кўрсаткичлари тенг бўлиб қолса, уларнинг ўрнини аниқлаш учун алфавитга қараш белгилаб қўйилган экан. Яъни бундай ҳолатда барчасини жамоалар номининг бош ҳарфи ҳарфи ҳал қилади. Хуллас, қайси клуб номининг илк ҳарфи алфавитда биринчи келса, у жадвалда юқорига жойлаштирилади. Ажабо, қандай ажиб банд-а... 

Айтганча, "Арсенал"нинг бу борада устунликка эгалиги кўпинча турли мемларга мавзудир. Мисол учун, АПЛ стартидан олдин турнир жадвалининг 1-ўрнида айнан "тўпчилар" кўрсатилади ва ортидан жамоанинг анчадан буён чемпионликка эришолмаётгани мавзусида ҳазиллар бошланади. Мана, битта ёрқин мисол: "Арсенал" ниҳоят, 1-ўринда, чунки ўйинлар ҳали бошлангани йўқ. Ушбу вазиятдан завқланиб олинг, "канонирлар". 

ФАКТ:

АПЛ регламентига кўра, бундай ҳолатда "Арсенал" турнир жадвалида "Челси"га нисбатан юқорига қўйилди. Гап шундаки, инглиз алифбосида ҳам "А" олдин келади "Ч" кейин.