Аббос Файзуллаев: “Таваккал қилишни яхши кўраман”

Аббос Файзуллаев: “Таваккал қилишни яхши кўраман”

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ўзининг майдондаги ўйин услуби ҳақида гапирди. 26 ноябрь, сешанба куни "армиячилар" жамоаси Россия кубоги 1/4 финалининг иккинчи ўйинида Қозоннинг “Рубин” клубини мағлуб этди (3:0). Файзуллаев жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Икки ҳужумчи билан мен эркинроқ ўйнайман, ўйин қандай ўтаётганига қараб позицияларни ўзгартиришим мумкин. Мен бутун майдонда ўйнашни қулай ҳис қиляпман. Мен эркин ижро этишни ёқтираман. Лекин мен жамоанинг ўйинига мослашаман.

Мен таваккал қилишни яхши кўраман. Агар гол уриш имконияти бўлса, нега урмаслик керак? Агар таваккал қилсанг, бирор нарсага эришасан", - дейди Файзуллаев.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.