ФУТБОЛ АТРОФИДА: Ибратли афсоналар
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Мавсумга ортиқча шов-шувларсиз кириб келган «Сурхон» жамоаси сўнгги икки турда медаллар учун курашаётган «Сўғдиёна» (4:2) ҳамда «Нефтчи» (0:0)дан очко тортиб олишга эришди.
Шунингдек, Суперлига жамоалари орасида нисбатан ёш таркибга эга «учар тулпорлар»нинг ўйини ҳам кўпчиликда ижобий таассурот қолдирмоқда. Бунда жамоа ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаровни ҳам ҳиссаси беқиёс. Футболчи мавсум давомида 10 ўйинда майдонга тушиб 6та гол муаллифига айланди. Ёш форвард «Сўғдиёна»га қарши учрашувда хет-трик қайд этганини қўшимча қилиш жоиз. Қуйида Ҳайдаров билан уюштирган суҳбатимизни ўқишингиз мумкин.
- Сўнгги турдаги «Нефтчи»га қарши ўйиндан фарқли ўлароқ, ўтган ҳафтада «Сурхон» «Сўғдиёна» билан ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини намойиш этди. Сиз эса учта гол урдингиз...
- Тўғри, ўша учрашув голларга бой ўтди. Лекин, ўйин аслида биз учун қийин кечди. Биринчи бўлимда иккита тўп ўтказиб юбордик ва буни қабул қилиш бироз оғир эди. Шунга қарамасдан, жамоамиз иккинчи бўлимда агрессивроқ ўйнади. Биз ўз кучимизга ишонгандик ва иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартириш учун барча керакли ишни қилдик. Хет-трик бўйича гапирадиган бўлсам, бу нафақат менинг ютуғим, балким барча жамоадошларимникидир. Негаки, агар улар менга аниқ узатмалар бермаганида, ким билади, хет-трик бўлармиди...
- Ўзингиз ҳақингизда кенроқ маълумот берсангиз? «Сурхон»гача босиб ўтган йўлингизни айтиб бера оласизми?
- Қашқадарёнинг Китоб туманида туғилганман. Футболнинг дастлабки сир асрорларини болалигимда Сурхондарё футбол мактабида ўргандим. Бунда биринчи мураббийим Акмал ака Ҳасанов катта ёрдам бергандилар. Ҳозир ҳам, устозим билан алоқадамиз. Акмал ака доимо керакли тавсияларни берадилар. Биласиз, яхши футболчи бўлиш учун мураббий меҳнати катта роль ўйнайди.
- «Сўғдиёна» билан ўйиндаги гол нишонлаш месенжи - гранд клубларга қаратилганмиди ёки терма жамоалар мураббийларигами?
- Йўқ, ўша вазиятдаги голни нишонлаш усулим на гранд жамоаларига ва на мураббийларга қаратилган. Шунчаки... Ҳаммасини яқинларим билишади... Бунга футболнинг алоқаси йўқ.
- Катта футболга қадам қўйиб келаётган футболчи сифатида нималарни орзу қиласиз? Галдаги режалар қандай?
- Тўғрисини айтсам, ҳозир бутун эътиборим футболда. Агар, ўз устимда кўпроқ ишласам, миллий жамоа ва «Сурхон»да кўп гол урсам, футболчилик фаолиятим яхши ўтади. Шу орқали, ҳаётимдаги қолган барча нарсага эришиш учун имкон топилади. Такрорлайман, айни дамда бутун эътиборим «Сурхон»га қаратилган.
- «Сурхон» ёки бошқа клубларда тўп сураётган тенгдошларингиз орасида келажаги порлоқ, аммо кам эътибор қаратилаётган футболчиларни санаб бера оласизми?
- Албатта, Ўзбекистонда ёш иқтидорлар жуда кўп. «Сурхон» U-21 жамоасида ўйнаётган дўстим Диёрбек Рашидов жуда кучли ижрочи. Шунингдек, мен билан бирга Ўзбекистон U-20 жамоасида ўйнаётган Нурлан Ибрагимов ҳамда Муҳаммадали Ўринбоевларни ҳам эътироф этишим мумкин.
- Фаолиятингиздаги мувафаққиятли ўйинлар, катта ютуқлар ҳали олдинда эканлигига барчамиз умид қиламиз. Аммо, ҳозирги ҳолатда ҳам кимгадир ниманидир исботлашга улгурдим ва бу билан фахрланаман дея оласизми?
- Йўқ. Футболчилик фаолиятим эндигина бошланди. Ҳали ҳаммаси олдинда деб ўйлайман. Юқори мақсадларга эришиш учун, меҳнат қилиш керак.
- Биз Яхшибоевнинг «Реал» дарвозасига урган голини, Машариповни Роналду билан бирга ўйнаганини, айтиб қувонамиз. Хўш, сиз кимни дарвозасини ишғол қилиб бизни хушнуд қилмоқчисиз?
- Қизиқарли савол бердингиз. Бирданига жавоб бера олмайман. Бунга сабаб оддий - «Сурхон» сафида ҳар бир урилган гол мен учун қадрли. Очиғи, қайси рақиб дарвозасини ишғол қилишни фарқи йўқ. Муҳими, жамоам ғалаба қозониши керак.
- «Нефтчи»га қарши ўйиндаги дурангдан сўнг жамоа совринли ўринлар учун курашиш имкониятини қўлдан чиқарди. Аслида, жамоада кучли учликка кириш мақсади бормиди? Ёки бу амалий жиҳатдан қийин масала эдими?
- Ҳар бир ўйинда мақсадимиз битта - ғалаба қозониш. Эътибор берган бўлсангиз, кучли жамоалар билан ҳам фақат ғалаба учун курашмоқдамиз. «Сурхон» бугунги кунда барча жамоаларга қийин рақиб ҳисобланади.
- Воҳанинг энг номдор клуби «Насаф»нинг чемпионлиги борасида қандай фикрдасиз?
- Шубҳасиз, «Насаф» ушбу мавсумда зўр ўйин кўрсатди. «Аждарлар»ни илк чемпионлиги билан табриклайман! Шунингдек, ОФК Элит Чемпионлар Лигасида ҳам омад тилайман. Умид қиламан, «Сурхон» ҳам тез орада худди шу каби халқаро турнирларда ўзини синаб кўради ва мухлисларимизни хурсанд қилади.
ХУРШИДБЕК суҳбатлашди. Кўрсатилган амалий ёрдам “Сурхон” матбуот котиби Евдаким Раимовга миннатдорчилик билдирамиз.
2024 йилнинг 15 августи. «Челси» аёллар футбол клубининг 18 ёшли аъзоси ўзининг... баскетболдаги (!) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Бразилиялик Неймарнинг трансфери Саудия Арабистони футболи чин гранди «Ал-Ҳилол»га жуда-жуда қимматга тушаётгани ўз-ўзидан тушунарли.
Яқиндагина «Редд Булл» тизимидаги клубларда ишлаш бўйича шартнома тузган «Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Einfach mal Lupen подкастида Германия миллий жамоаси афсоналаридан бири Тони Кроос билан чақчақлашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789