Абдуқодир Ҳусанов қандай ўйнади?

Абдуқодир Ҳусанов қандай ўйнади?

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов шанба куни «Ланс» сафида илк марта тўлиқ ўйинда тўп сурди.

«Клермон»га қарши сафардаги учрашувда Ҳусанов ҳимоя марказида тўп сурди ва жамоаси сафида чемпионатдаги ўйинда илк марта тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Баҳсда жамоаси йирик 3:0 ҳисобида зафар қучиб, турнир жадвалида 19 очко билан 6-ўринга кўтарилди. 

Whoscored портали ўйиндан кейин ўйинчилар ҳаракатини баҳолаб чиқди. Унга кўра, 19 ёшли Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари 10 баллик тизимда 6,4га баҳоланган. Ҳимоячимизга шу куни сариқ карточка кўрсатилди. 

RVAUWPLWXDK7FeIONypmP1r7GP9jPR.jpgМаълумот учун, «Ланс» навбатдаги ўйинда чоршанба оқшомида ЕЧЛ 4-тури доирасида Лондонда «Арсенал» меҳмони бўлади. Франция клуби ўз гуруҳида 5 очко билан тўплар нисбатига кўра 3-ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами «Арсенал» ҳисобида 9, «ПСВ»да эса 5 очко мавжуд. «Севиля»да 2 очко бор.