Абрахам «Милан» режаларига кирди

Абрахам «Милан» режаларига кирди

Тэмми Абрахам «Рома»дан «Милан»га ўтиши мумкин.

Фабрицио Романонинг хабар беришича, Милан клуби англиялик 26 ёшли ҳужумчини сотиб олиш борасида Рим раҳбарияти билан алоқага чиққан. «Милан»га келаси мавсум учун уч ҳужумчи керак ва Абрахам - «россонери» раҳбарияти томонидан кўриб чиқилаётган вариантлардан бири. Трансферга футболчининг ўзи ҳам қизиқмоқда. Ўтган мавсумда Абрахам «А» Серияда 8та ўйин ўтказиб, 1та гол урган. Шунингдек, «Милан» «Атлетико» ҳужумчиси Альваро Моратани сотиб олишни ва сербиялик ҳужумчи Лука Йович билан шартномани узайтиришни режалаштираётгани хабар қилинган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.