ОФК коэффицентлар жадвали: Ҳозирча яна 2-ўриндамиз

ОФК коэффицентлар жадвали: Ҳозирча яна 2-ўриндамиз

Келаси йилнинг февралигача Осиёда иккинчи ўриндамиз. Умуман кучли олтиталикда келгуси 10 ойда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди

“Сўғдиёна”нинг ОФК Кубогидаги ижобий натижалари Ўзбекистонни Эрондан узоқлаштиради, аммо Саудия Арабистонига яқинлашишига ёрдам бермайди.

ОЧЛ-2022/23 плей-оффида Эрондан биргина “Фулад” қатнашишини инобатга олсак, форслар 2023 йилнинг иккинчи ярмигача Ўзбекистонни ортда қолдира олишлари қийин масала. Буёғи "Насаф" ва “Сўғдиёна"га боғлиқ.

Қўшниларимиз Тожикистон ва Туркманистон Ғарбий минтақада кучли ўнликка кириб олишди. Бу ушбу мамлакатлар учун энг яхши натижа ҳисобланади.