Афена-Гьян «Кремонезе»га ўтди

Афена-Гьян «Кремонезе»га ўтди

«Рома» ҳужумчиси Феликс Афена-Гьян «Рома» билан расман хайрлашди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, ганалик 19 ёшли форвард «Кремонезе»га трансфер қилинган. Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, Афена-Гьян учун Рим клубига 7 миллион евро трансфер пули тўланган. Ҳужумчи янги клуби билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаган. Маълумот учун, Феликс римликлар сафида жами 22 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.