«Ал-Ҳилол» ҳали тугатмади...

«Ал-Ҳилол» ҳали тугатмади...

Ўз таркибига Неймарни қўшиб олган «Ал-Ҳилол»нинг жорий трансфер бозоридан ҳали кўнгли тўлмаган.

Клуб айни пайтда «Фулхэм» билан сербиялик страйкер Александр Митрович борасида музокаралар ўтказмоқда ва келишувга эришиш арафасида. Риёдликлар Англия клубига 55 миллион евролик таклиф юборди. Аввалроқ, «Фулхэм» бу трансфер 60 миллион евро истаётгани ҳақда миш-мишлар чиққанди. Футболчи Саудия клубига ўтишга рози бўлган. У тезроқ томонлар келишиб олишини истамоқда.

Клубнинг кейинги мақсади Люка Динни ўз сафига қўшиб олишдир. Бу ҳақда Sports Zone нашри хабар бермоқда. Аввалроқ, Фабрицио Романо ҳимоячини «Астон Вилла»ни тарк этишини маълум қилганди. Унга бир нечта клублардан қизиқишлар бор. Бирменгемликлар Диннинг ўрнига футболчи қидирмоқда. Вариантлар орасида «Севилья» вакили Маркос Акунья ҳам бор.

«ПСЖ» дарвозабони Кейлор Навас ҳам Неймар ортидан «Ал-Ҳилол»га йўл олиши мумкин. Парижликлар ҳам дарвозабонни сотишга тайёр. 36 ёшли коста-рикалик посбон ўтган мавсумни Англиянинг «Ноттингем Форест» клубида ижара асосида ўтказган эди. Ҳозирда у француз гранди сафида Жанлуижи Доннарумма ва Арнау Тенасдан кейин учинчи дарвозабон мақомида қолмоқда. Наваснинг «ПСЖ» билан шартномаси тугашига эса яна бир йил қолди. Клуб раҳбарияти бошқа ижара ўйинчилари каби уни ҳам сотишдан манфаатдор. «Ал-Ҳилол» айни дамда «ПСЖ» ярим ҳимоячи Марко Верраттига ҳам қизиқмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.