«Ал Ҳилол» устози Роналду ва Неймар тўғрисида нима дейди?

«Ал Ҳилол» устози Роналду ва Неймар тўғрисида нима дейди?

«Ал Ҳилол» бош мураббийи Жорзе Жезуш жамоа ҳужумчиси Неймар ва «Ан Наср» юлдузи Криштиану Роналдуни солиштирди.

«Неймар билан омадим келмади. У билан илгари ҳеч қачон ишламаганман. Кейин эса 1,5 ой ишладик ва у жароҳат олди. 

Неймар оддий футболчи эмас, у фавқулодда истеъдодга эга. У сафдан чиққан, ҳужумда сифатни йўқотдик. 

T4Mxmet5ZF4Hq9tkywxdMZKKmZn211.jpgМайдон ташқарисидаги ҳаётга келсак, у Роналдудан фарқ қилади, деб ўйлайман. Криштианунинг футболга иштиёқи кўпроқ. Неймарда ҳаёт унга таклиф қиладиган бошқа нарсаларга иштиёқи бор. У шахсий ҳаётини биринчи ўринга қўяди», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Correio de Manha. 

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Неймар октябр ойида ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Уругвай билан ўйинда (0:2) хочсимон пайидан жароҳат олганди. У мавсум охиригача майдонга туша олмайди.