«Ал-Наср» бош мураббийи истеъфога чиқиши мумкин

«Ал-Наср» бош мураббийи истеъфога чиқиши мумкин

АS Саудия Арабистони матбуотига таяниб хабар беришича, Ар-Риёд жамоаси раҳбарияти тез орада франциялик мутахассиснинг келажаги борасида бир қарорга келади.

Ҳужумчи Криштиану Роналду мураббий ишидан ва жамоанинг ўйин услубидан норози. 38 ёшли португалияликнинг фикрича, Ал-Наср янада юқори савияда ўйнаб, чемпионликни қўлга кирита олади.

Руди Гарсия 2022 йилнинг июн ойи охирида тайинланган эди. Унинг қўл остидаги жамоа Саудия Арабистони чемпионатининг 23 турида 53 очко жамғарган ва пешқадам «Ал-Иттиҳод»дан 3 очко ортда қолмоқда.

Роналду 2022 йилнинг декабрида Саудиянинг «Ан-Наср» клубига ўтиб, 2,5 йиллик шартнома имзолади. Ҳужумчи жамоа сафида 12 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.