«Ал-Наср» Фирминога ҳам даъвогар

«Ал-Наср» Фирминога ҳам даъвогар

Ҳуқуқлари «Ливерпул»га тегишли бўлган бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино Англия премьер-лигасини тарк этиши мумкин.

Daily Mail хабарига кўра, 31 ёшли жанубий америкалик футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш имкониятига эга. Криштиану Роналдуга қизиқиш билдираётган «Ал-Наср» Робертони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Фирминонинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Куни кеча «қизиллар» унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинганди. АПЛнинг жорий мавсумида ҳужумчи 13та ўйин ўтказиб, 7та гол ва 3та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.